«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 02:58
ЎЗO‘Z

Президент соврини учун кураш бўйича I Халқаро турнир ўтказилади. Соврин жамғармаси - 100 минг доллар

30 авг, 22:50 4 745 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Президент соврини учун кураш бўйича I Халқаро турнир ўтказилади. Соврин жамғармаси - 100 минг доллар 2018 йил 5-7 сентябрь кунлари Тошкент шаҳридаги “Ўзбекистон” спорт мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун кураш бўйича I Халқаро турнир ўтказилади. Kun.uz’га маълум бўлишича, Вазирлар Маҳкамасининг бу ҳақдаги тегишли фармойиши қабул қилинди.

Турнир доирасида семинар-тренинг ҳам ўтказилади. Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун кураш бўйича I Халқаро турнирни ўтказишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита ҳамда харажатлар сметаси тасдиқланди.

Қайд этилишича, харажатлар Тошкент шаҳар ҳокимлиги маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ва ҳомийлик хайриялари ҳисобидан қопланади. 2018 йил 6 сентябрь - “Кураш” миллий спорт тури кунини кенг нишонлаш юзасидан жойларда кураш бўйича мусобақалар ва семинарлар, шунингдек, жаҳон чемпионлари иштирокида кўргазмали чиқишлар ташкил этилади.

Маълум бўлишича, халқаро турнирда l-ўрин учун 50 000 АҚШ долл. (Президент соврини), 2-ўрин учун 25 000 АҚШ долл., 3-ўрин учун х 2 киши х 10 000 АҚШ долл., 5-8-ўрин учун х 4 киши х 1 250 АҚШ долл. миқдорида пул мукофотлари берилади.

Мусобақанинг умумий мукофот жамғармаси 100 000 АҚШ доллари.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Жозе Моуриньо Евро—2024 фаворитларини санаб ўтди 01 мая, 23:10 22
  • Ўзбекистонлик жангчи UFC рейтингида топ-даражага кўтарилганидан кейин нималар деди? 01 мая, 18:53 96
  • Хоакин Бакли "қаттиқ" жангчи. Бироқ Нурсултон Рўзибоев... 01 мая, 17:38 146
  • Аббосбек Файзуллаев ҳам Осиё кубоги финалида ўйнамайди 01 мая, 16:28 235
  • Шармандага шаҳар кенг 01 мая, 15:34 480
  • Надаль Мадриддаги мағлубиятига эмоционал тарзда муносабат билдирди 01 мая, 14:24 84
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди 02 мая, 00:24 11
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 6
  • Ар-Риёдда форум: АҚШ-Хитой тирашуви ва Яқин Шарқ инқирози диққат марказида 02 мая, 00:02 16
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 14
  • Нетаняҳу ҲАМАСга қарши операцияни якунлашдан бош тортди 01 мая, 23:45 37
  • Украина камикадзе дронлари Белгород вилоятидаги аҳоли пунктларига ҳужум уюштирди 01 мая, 23:28 27
  • Жозе Моуриньо Евро—2024 фаворитларини санаб ўтди 01 мая, 23:10 22
  • Москвада Украинадан тортиб олинган НАТО ҳарбий техникалари кўргазмаси ўтказилди 01 мая, 22:44 124
  • Нью-Йорк полицияси Фаластин тарафдори бўлиб намойиш ўтказган 282 талабани ҳибсга олди 01 мая, 22:22 24
  • Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг” 01 мая, 22:00 99
  • Франциялик таниқли актёр Жерар Депардье жинсий тажовузда айблаб, ҳибсга олинди 01 мая, 21:36 67
  • Шавкат Мирзиёев икки йирик тузилма раҳбарлари билан мулоқот ўтказди 01 мая, 21:13 65
  • Бўлимлар