«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 05:35
ЎЗO‘Z

Миллий гвардияга контракт асосида хизматга қабул қилиш тартиби белгиланди

30 авг, 16:55 13 611 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Миллий гвардияга контракт асосида хизматга қабул қилиш тартиби белгиланди Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни танлаш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди, деб хабар берди “Ҳуқуқий ахборот” канали.

Низомга мувофиқ, Миллий гвардия бўлинмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилиш танлов асосида амалга оширилади ва танловда Қуролли Кучлар сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган (ўтаётган) ва сафарбарлик чақируви резервида ҳарбий хизматни ўтаган шахслар, олий таълим муассасаларида ҳарбий тайёргарликдан ўтган шахслар, муқаддам оддий аскарлар, сержантлар ва офицерлар таркибидаги лавозимларда контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаган шахслар қатнашиши мумкин.

Танлов якка тартибда суҳбат, ҳарбий-профессионал танлаш, тиббий кўрикдан иборат уч босқичда амалга оширилади.

Низомга мувофиқ, номзод бўйининг баландлиги қуйидаги махсус антропометрик параметрларга жавоб бериши талаб этилади:

- Фахрий қоровул бўлинмаларига — 185 сантиметрдан паст бўлмаслиги;

- Отлиқ аскарлар эскадронига — 175 сантиметрдан паст бўлмаслиги;

- бошқа барча бўлинмаларга — 180 сантиметрдан паст бўлмаслиги лозим.

Шунингдек ҳарбий-профессионал танлаш тадбирлари умумжисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш, индивидуал-психологик ўрганиш босқичларида амалга оширилади.

Умумжисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синовда қониқарсиз деб баҳоланган номзод, умумжисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш машқларини у баҳоланган кундан бошлаб 1 йил давомида 3 маротаба қайта топшириши мумкин, бироқ синов бўлиб ўтган куннинг ўзида қайта топширишга йўл қўйилмайди.

Индивидуал-психологик ўрганиш тест шаклида амалга оширилади.

Тест синовларини 2 ойдан кейин қайта топширишга рухсат берилади. Бунда 1 йил давомида қайта топширишлар сони 2 маротабадан ошмаслиги лозим.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 15
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 155
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 91
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 48
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 233
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 239
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 28
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 15
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 27
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 34
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 102
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 45
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 65
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 73
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 125
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 206
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 155
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 78
  • Бўлимлар