«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 10:43
ЎЗO‘Z

Криштиану Роналду - биринчи марта Европанинг энг чиройли голи муаллифи (видео)

28 авг, 22:33 4 664 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Криштиану Роналду - биринчи марта Европанинг энг чиройли голи муаллифи (видео) УЕФА Европа футболининг 2017/18 йиллар мавсумидаги энг чиройли голини аниқлади. Унга кўра, ЕЧЛ ярим финалидаги португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналдунинг «Реал» сафида «Ювентус» дарвозасига урган голи энг яхши дея эътироф этилди.

Ушбу эътироф УЕФА расмий сайтидаги сўровнома натижаларига асосланади. 2 ҳафта давом этган овоз бериш жараёнида УЕФА байроғи остидаги 11 та мусобақа ўйинлари орасидан танлаб олинган 11 та гол варианти тақдим этилган эди. Сўровномага жами 349 915 овоз келиб тушган бўлиб, шундан деярли 200 000 тасида ғолиб номзод қўллаб-қувватланган.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда "Ювентус" аъзоси ҳисобланувчи Роналду ўтган ҳафтада берган интервьюларидан бирида айнан ушбу голини фаолиятидаги энг чиройлиси деб ҳисоблашини айтиб ўтганди.

Энг кўп овоз тўплаган голлар:
1. 197 496 та овоз - Криштиану Роналду («Ювентус» – «Реал», Чемпионлар лигаси)
2. 35 558 та овоз - Димитри Пайет («Марсель» – «РБ Лейпциг», Европа лигаси)
3. 23 315 та овоз - Эва Наварро (Германия – Испания, 17 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги Европа чемпионати)

Еврофутболнинг энг чиройли голлари муаллифлари:
2014/15 – Лионел Месси. 06.05.2015 даги «Барселона»-«Бавария» (3:0) ўйинидаги гол
2015/16 – Лионел Месси. 24.11.2015 даги «Барселона»-«Рома» (6:1)
2016/17 – Марио Манжукич. 03.06.2017 даги «Ювентус»-«Реал» (1:4)
2017/18 – Криштиану Роналду. 03.04.2018 даги «Ювентус»-«Реал» (0:3)

Бу йил овозга қўйилган голлар ўнлиги:
[media=https://youtu.be/PLk5zdRHzQQ]




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 235
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 125
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 63
  • “Рома” ўйини очилиб кетган Шомуродовни қайтарадими? 25 апр, 23:13 315
  • Равшан Ҳайдаров: Саудия Арабистонига “сюрприз”ларимиз бор... 25 апр, 22:46 224
  • U-23 Осиё кубоги. Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда! 25 апр, 22:31 157
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 4
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 12
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 33
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 40
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 25
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 17
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 98
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 235
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 125
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 247
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 118
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 41
  • Бўлимлар