«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 08:57
ЎЗO‘Z

Mercedes ва Audi янги электрокарларини тақдим қилди (фото, видео)

28 авг, 08:31 5 948 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Mercedes ва Audi янги электрокарларини тақдим қилди (фото, видео) АҚШнинг Пеббл-Бич шаҳрида (Калифорния штати) ўтаётган Monterey Car Week автосалони доирасида Mercedes-Benz ва Audi компаниялари ўзларининг янги электр концептларини намойиш қилди.

Mercedes компанияси Vision EQ Silver Arrow электрокарини тақдим қилди. Машинанинг дизайни 1937 йилдаги W125 спорткари услубида бажарилган. Ушбу машина Silver Arrow оиласига кирган. Электрокарнинг олди ғилдираклари ўлчами 24 дюймни, орқа ғилдираклариники эса 25 дюймни ташкил қилади. Машинанинг куч қурилмаси 747 от кучига тенг. Электрокар бир қувватланишда 400 км йўл боса олади.

twitter.com\ForceGT
Audi эса PB18 E-tron электрокарини тақдим қилган. Машина 100 км/соат тезликка 2 сонияда эриша олади.

Прототипни яратиш билан немис брендининг икки бўлими – Audi Design Loft (Малибу, Калифорния) ва Audi Sport (Неккарзульме, Германия) шуғулланган.

Автомобилнинг ташқи кўриниши янги Audi Aicon услубида бажарилган. У тажовузкор кўринишдаги радиатор панжараси, лазерли олд оптика, катта ўлчамли ҳаво тўплагичлар ва сплиттерни ўз ичига олади.

Audi PB18 умумий қуввати 680 от кучини ташкил қилувчи 3 та электромотор билан жиҳозланган. Машина бир қувватланишда 500 кмга яқин йўл боса олади. Машинанинг аккумуляторлари 15 дақиқада қувватланиши мумкин.

PB18 салонида рақамли асбоблар панели, шаффоф OLED-экран ва спорт ўриндиқлари ўрнатилган. Спорткарнинг яна бир жиҳатларидан бири сурилувчи кокпити ҳисобланиб, у прототипни умумий йўллар учун мўлжалланган машинага айлантира олади.
[media=https://youtu.be/ZJx9PX-W9uA]
Mercedes-Benz, шунингдек, тўлиқ электрлаштирилган илк кроссовери EQC’нинг тақдимоти санасини маълум қилган. Тақдимот 4 сентябрда бўлиб ўтади. EQC 70 кВт-соат электр энергия тўплай оладиган аккумулятор батареяси, иккита электромотор билан жиҳозланган. Машина бир қувватланишда 500 кмгача йўл боса олади.

Машина конструкциясида юқори мустаҳкамликдаги пўлат ва алюминий кўлланади. Таъкидланишича, у Audi E-tron, Jaguar I-Pace ва Tesla Model X машиналарига рақобатчи бўлади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 66
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 359
  • Ўзбекистонда электромобилларга ўтиш тенденцияси қандай кетяпти? 03 апр, 20:28 198
  • Экспертлар: электромобиллар арзонлашиб кетади 03 апр, 08:16 533
  • Автомобилларни давлат рўйхатида ўтказиш ставкалари ошди 31 мар, 22:28 647
  • Кимларга яшил стикер текширувларсиз берилади? 30 мар, 19:19 371
  • Сўнгги янгиликлар
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 0
  • Покистонда қуролли ҳужум оқибатида “Толибон” етакчисига яқин шахс ўлдирилди 20 апр, 07:30 18
  • АҚШ Хитойни Украинадаги урушни билвосита авж олдираётганликда айблади 20 апр, 07:00 24
  • Россиянинг ўндан ортиқ минтақасида мигрантларнинг айрим соҳаларда ишлаши тақиқланди 20 апр, 06:30 49
  • Арманистон чегара делимитацияси натижасида 4 қишлоқни Озарбойжонга қайтарди 20 апр, 06:00 42
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 115
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 202
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 264
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 516
  • Часив Яр ҳам хавф остида. Бу шаҳарни йўқотмаслик Украина учун нега бунчалик муҳим? 19 апр, 23:23 267
  • Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади 19 апр, 22:56 334
  • Германия ва Польша авиакомпаниялари Тель-Авивга рейсларни бекор қилди 19 апр, 22:30 62
  • Бўлимлар