«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 08:25
ЎЗO‘Z

Бомжга аталган пуллар… (ёхуд америкалик эркак ва аёлнинг қисқа фурсатда бойиб кетиш усули)

27 авг, 11:27 5 389 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бомжга аталган пуллар… (ёхуд америкалик эркак ва аёлнинг қисқа фурсатда бойиб кетиш усули) 2017 йил ноябр ойида уйсиз, умуман ҳеч нарсасиз қолиб кетган америкалик Жонни Боббит йўлда бензини тугаб қолиб кетган машина эгасига ёрдам қўлини чўзди. Чўнтагидаги охирги 20 доллар пулига бензин олиб берди. Машина эгаси Кейт Макклюр исмли аёл эди. У уйсиз эркакнинг ёрдамидан мамнун бўлиб, ташаккурини бошқачароқ йўл билан изҳор этишни хоҳлади. Яъни, газеталарга эълон бериб, уйсиз Боббитга моддий жиҳатдан кўмак беришларини сўради. Аёл бу ишни Марк Д’Амико исмли йигит билан бирга амалга оширди. Олдинига улар бу эркакка 10 минг доллар пул йиғиб беришни мўлжаллашганди. Қарашдики, бир ой ўтмай, ҳисоб рақамидаги пуллар миқдори 300 минг доллардан ошиб кетди. Сал ўтиб бу пуллар 400 минг долларга айланди. Ана шунда аёл ва эркакни шайтон йўлдан урди. Пулларни Боббитга бермасликка қарор қилишди. Бунинг учун баҳона ҳам топила қолди. Эмишки, Боббит наркоман, бор пулини наркотиклар сотиб олишга сарфлармиш. Қачон бу одатини ташласа, пулларни ўшанда олармиш…

Шубҳасиз, пул ширин туюлганини аҳмоқ ҳам англаб ета олади. Боббитнинг тан олиб айтишича, бу жуфтлик уни қандайдир ғилдиракли вагончага ўхшаш уйчага жойлаштирганди. Сал ўтмай, уйчанинг баллонлари тўкилиб тушди.

— Мен сабабини биламан, — деди Боббит журналистларга. — Жуфтлик менга аталган пулларни ҳашаматли машина сотиб олиш, манаман деган курортларда дам олиш учун сарфлаган…

Хуллас, уйсиз Боббит ҳануз кўчада яшамоқда. Жуфтлик эса уни кўришни ҳам хоҳламаяпти. Тўппа-тўғри. Хоҳламайди ҳам. Ҳар ҳолда америкаликлар учун ҳам 400 минг доллар катта пул-да!

Манба: Hordiq.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 62
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир тожикистонлик қўлга олинди 27 апр, 06:03 80
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 98
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 132
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 211
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 293
  • Сўнгги янгиликлар
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 62
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 13
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир тожикистонлик қўлга олинди 27 апр, 06:03 80
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 52
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 125
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 45
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 88
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 98
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 220
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 88
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 132
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 124
  • Бўлимлар