«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2020, 09:29
ЎЗO‘Z

Ифлос ҳаво инсонлар умрини неча йилга қисқартириши ҳисоблаб чиқилди

25 авг, 00:07 2 474 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ифлос ҳаво инсонлар умрини неча йилга қисқартириши ҳисоблаб чиқилди Олимлар ифлос ҳаво дунёнинг турли бурчакларида умр давомийлигини неча йилга қисқартиришини ҳисоблаб чиқишди. Тадқиқотга кўра, ифлос ҳаво сайёрамиздаги ўртача умр давомийлигини тахминан бир йилга, Осиё ва Африканинг энг ифлосланган давлатларида 1,5-2 йилга қисқартирар экан.

Гап ҳавонинг ўлчами 2,5 микрометрдан кичикроқ зарралар билан ифлосланиши ҳақида кетмоқда. Бундай зарралар ўпка, юрак-томир тизими касалликларига ва барвақт ўлимга олиб келиши мумкин. Ифлосланишнинг хавфсиз меъёри бир кубметр ҳавога 10 микрограмм зарра тўғри келиши ҳисобланади. Бундай меъёрни бир қатор ривожланган давлатларда кузатиш мумкин. Бироқ статистикага кўра, сайёрамизнинг шаҳарларда яшовчи 95 фоиз аҳолиси кучли ифлосланган ҳаводан нафас олади.

Техас университети олимлари 2016 йил учун 185 та давлатга тааллуқли статистикани таҳлил қилиб чиқишди. Аниқланишича, хавфсиз чегарадан ошган ифлосланиш ўртача кутилаётган умр давомийлигини 1,03 йилга қисқартирган. Маълумот учун, чекиш умр давомийлигини 1,82 йилга, сифатсиз ичимлик суви 0,57 йилга, носоғлом овқатланиш 2,67 йилга қисқартиради.

Аниқланишича, ҳавоси нисбатан тоза бўлган давлатларда (АҚШ, Европа Иттифоқи давлатлари, Австралия) ҳавонинг ифлосланиши умр давомийлигини бир неча ойга қисқартирган. 42 та давлатда эса (асосан Осиё ва Африка давлатлари) ҳавонинг майда зарралар билан ифлосланиши бир йилдан кўпроқ умрга завол бўлар экан. Бу борадаги энг оғир вазият Жанубий Осиёда эканлиги қайд қилинган. Таъкидланишича, бу минтақада ифлос ҳаво саратоннинг барча турларидан хавфлироқдир.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Коронавирус пандемияси кўплаб инсонлар ҳаётини сақлаб қолади 22 мар, 15:46
  • Ҳиндистон аҳолиси ифлос ҳаво сабаб қирилиб кетмоқда 24 ноя, 23:55
  • 2100 йилга келиб айрим давлатларда одамлар иссиқдан кўчага чиқа олмай қолади 14 июл, 07:06
  • Йирик шаҳарлар аҳолиси саломатлигига бош хавф маълум бўлди 26 окт, 12:40
  • Швейцар компанияси Альп тоғлари ҳавосини экспорт қила бошлади 24 сен, 21:54
  • Олимлар светофорда тўхташ соғлиқ учун зарарли эканлигини аниқлади 13 фев, 12:14
  • Сўнгги янгиликлар
  • Стикерсиз қўлга тушган ҳайдовчиларга қандай чора кўрилади? 02 апр, 08:47 0
  • АҚШ разведкаси Хитойда коронавирус бўйича рақамлар камайтириб кўрсатилган деб ҳисобламоқда 02 апр, 08:28 4
  • Путин Россияда коронавирус билан боғлиқ вазият ёмонлашганини маълум қилди 02 апр, 08:08 3
  • Мурожаатдан сўнг: минглаб фуқаролар стикер учун берган аризасини қайтариб олди 02 апр, 07:43 65
  • Коронавирусдан ўртача ўлим даражаси гриппникидан 69 марта юқори экани маълум қилинди 02 апр, 07:17 308
  • 2020 йилда киритилган энг чиройли 10 та голни томоша қилинг (видео) 02 апр, 07:07 266
  • Путин коронавирусга чалинган шифокор билан мулоқотдан кейин масофадан ишлашга ўтди 02 апр, 06:46 346
  • Johnson & Johnson коронавирусдан вакцинани 2021 йил январда чиқаришни режалаштирмоқда 02 апр, 06:23 486
  • Ҳид ва таъм билиш сезгисининг йўқолиши ҳам коронавирус юқтирганлик аломатими? 02 апр, 06:00 486
  • Барчаси коронавирус ҳақида – қисқа сатрларда 02 апр, 00:30 1 100
  • БМТ коронавирус туфайли дунёнинг барча мамлакатларини мигрантлар ва қочқинларни озод этишга чақирди 02 апр, 00:10 767
  • Коронавирусни нима тезроқ ўлдиради: совунми ёки антисептик? 01 апр, 23:50 3 223
  • Бўлимлар