«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 11:55
ЎЗO‘Z

Фоҳишаликка юборилаётган аёллар Самарқанд халқаро аэропортида тўхтатиб қолинди

24 авг, 23:08 5 483 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Фоҳишаликка юборилаётган аёллар Самарқанд халқаро аэропортида тўхтатиб қолинди Ички ишлар вазирлиги Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бошқармасининг берган маълумотига кўра, шу йилнинг 15 август куни Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда жиноий гуруҳ томонидан Самарқанд вилоятидаги халқаро аэропорт орқали Туркияга юборилиб, одам савдосидан жабрланиши мумкин бўлган аёллар тўхтатиб қолинди.

Жиноий гуруҳ аъзоси бўлган самарқандлик Р.Б. одам савдоси жиноятидан мўмай даромад орттириш ниятида Навоий вилоятидан чет давлатида ишлаш истагида бўлган, моддий муҳтож, ишсиз ва турмушидан ажрашган уч нафар аёлни топиб, уларни уй ишлари ёки савдо дўконларида сотувчи бўлиб ишлаш ҳақидаги алдовлар билан Туркияга жўнатиб, уларни фоҳишаликда эксплуатация қилишга уринган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабарига кўра, унга бу ишни жиноий шериги, ҳозир Туркияда яшаётган онаси Р.М. буюрганини ва юборилаётган уч нафар аёлни Истанбул шаҳрида кутиб олишини маълум қилган. Р.Н. аёлларни жўнатиш арафасида, уларга Туркияга боргандан сўнг бадал пули сифатида 6000 АҚШ доллари ишлаб беришини шарт қилиб қўяди ва аёлларга фоҳишаликда ишлашга кетаётганликларини билдиради.

Бундан хабар топган аёллар Туркияга кетиш фикридан қайтишларига қарамасдан, Р.Н. уларни «Сизларнинг ҳар бирингиз учун алоҳида чипта расмийлаштирилган, агар фикрингиздан қайтсангиз, сарфланган xаражатларни қоплашингизга тўғри келади», деб фикрларини ўзгартиради. Ўтказилган тезкор тадбирда уч нафар аёлни Туркияга жўнатмоқчи бўлган Р.Н. қўлга олинган.

Ҳозирги кунда Навоий вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 0
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 12
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 33
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 25
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 98
  • Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди 25 апр, 20:12 113
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 0
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 0
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 4
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 12
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 33
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 40
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 25
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 17
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 98
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 235
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 125
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 247
  • Бўлимлар