«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 06:21
ЎЗO‘Z

«Дори-Дармон» АҚШ компаниясининг ишончли бошқарувига берилиши мумкин

24 авг, 17:13 5 276 ---
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Дори-Дармон» АҚШ компаниясининг ишончли бошқарувига берилиши мумкин «Дори-Дармон» АҚШ компаниясининг ишончли бошқарувига берилиши мумкин, бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган президент қарори лойиҳасида айтилади.

Ҳозирда «Дори-Дармон» устав фондида давлат 71 фоиз акцияларга эгалик қилади. Компания 2200дан зиёд ижтимоий дорихонага эга, «Дори-Дармон»нинг ўзи эса давлат тиббиёт ташкилотлари учун наркотик воситалари ва психотроп моддаларнинг ягона етказиб берувчиси ҳисобланади.

Бундан ташқари, «United Investment Healthcare Group» LLC (АҚШ) билан ўзаро англашув меморандуми имзоланган.

Шу муносабат билан, «Дори-Дармон» бошқаруви самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этиш мақсадида, истисно тариқасида, Ўзбекистонда рўйхатга олинган «United Investment Healthcare Group» LLC ваколатхонаси билан компания устав капиталидаги давлат улушини ишончли бошқариш бўйича беш йиллик муддатга шартнома тузиш таклиф этилмоқда.

Агар Америка компанияси бизнес-режа параметрларини уддалай олса, шартнома яна беш йилга узайтирилади.

Агар лойиҳа барча тасдиқлаш босқичларидан ўтса ва президент томонидан имзоланса, унда бизнес-режа ва ишончли бошқаришга битим лойиҳаси бир ой ичида ишлаб чиқилади, «Дори-Дармон» эса тўғридан-тўғри шартномалар бўйича товарлар, иш ва хизматларни сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради 25 апр, 22:22 79
  • Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради 25 апр, 14:30 114
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 226
  • Илмий тадқиқот: D витамини танқислиги бедаво касалликларга олиб келиши мумкин 24 апр, 14:14 95
  • Организмда тромб ҳосил бўлганининг 10 та белгиси 24 апр, 07:22 315
  • Қуруқ йўтални юмшатишда ёрдам берадиган учта халқона усул 22 апр, 15:13 141
  • Сўнгги янгиликлар
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 15
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 65
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 27
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 51
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 63
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 155
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 64
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 88
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 94
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 158
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 238
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 180
  • Бўлимлар