«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 11 2024, 08:08
ЎЗO‘Z

Осиё ўйинлари. Бугунги баҳсларда спортчиларимиз 3 та медаль қўлга киритишди

22 авг, 06:30 4 285 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Осиё ўйинлари. Бугунги баҳсларда спортчиларимиз 3 та медаль қўлга киритишди Бугун, 21 август куни Осиё ўйинларининг учинчи кун мусобақалари бўлиб ўтди. Унда бир қатор спортчиларимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилишди. Кун якунларига кўра уч нафар спортчимиз совриндорлар қаторидан ўрин олишди.

Оғир атлетиканинг -62кг вазн тоифасида супачага кўтарилган Адҳамжон Эргашев мусобақа якунига кўра умумий ҳисобда 298 кг тошни ўзига бўйсундирди ва бронза медали соҳибига айланди.

Таэквондо беллашувларида +67кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Светлана Осипова Эрон ҳамда Комбоджа вакилларини мағлубиятга учратиб, ярим финалгача етиб борди. Финал остонасида кечган баҳсда эса у қозоғистонлик Дениз Канеселга ютқазиб қўйди ва бронза медалини қўлга киритди.

Эркаклар ўртасидаги баҳсларда эса +80кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Дмитрий Шокин Ҳиндистон ҳамда Иордания спортчиларини мағлуб этиб, финалгача етиб борди. Олтин медаль учун кечган жангда эса афсуски эронлик Сайид Ражабига имкониятни бой берди ва якунда кумуш медаль билан кифояланди.

Шу тариқа, Ўзбекистон спорт делегациясининг XVIII Осиё ўйинларидаги медаллари сони 10тага етди. Учинчи кун якунларига кўра ватанимиз спортчилари 1та олтин, 3та кумуш ва 6та бронза медалларини қўлга киритишган.

Манба: www.olympic.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ривалдо ЕЧЛ финалида "Боруссия" ғалаба қозониши сабабини айтди 11 мая, 06:43 39
  • Куала-Лумпур шаҳрида терма жамоалар мураббийлари учун конференция ўтказилди 10 мая, 23:47 82
  • The Ring: Наоя Иноуэ P4P рейтинги етакчисига айланди 10 мая, 15:35 85
  • Анчелотти «Реал» Чемпионлар лигаси финалига чиққач Пересни мақтади 10 мая, 12:31 108
  • Тохир Кападзе: "Бу йигитлар ўзбек футболининг келажаги" 10 мая, 12:08 210
  • Германиянинг «Байер» клуби 60 йиллик рекордни янгилади 10 мая, 09:04 154
  • Сўнгги янгиликлар
  • Александр Лукашенко Беларусь Қуролли кучлари Бош штаби раисини лавозимидан четлатди 11 мая, 07:31 3
  • Тожикистон ва АҚШ террорчилар ҳаракатини кузатиш тизимини жорий этади 11 мая, 07:06 10
  • Ривалдо ЕЧЛ финалида "Боруссия" ғалаба қозониши сабабини айтди 11 мая, 06:43 39
  • Тишларни қачон ювган маъқул: нонуштадан аввалми ёки кейин? 11 мая, 06:00 48
  • Эрдўғон: “Амалдаги конституция Туркиянинг демократик тамойилларига тўғри келмайди” 11 мая, 00:11 58
  • Куала-Лумпур шаҳрида терма жамоалар мураббийлари учун конференция ўтказилди 10 мая, 23:47 82
  • Харкив области чегарасида вазият кескин ёмонлашди. Бу ҳақда нималар маълум? 10 мая, 23:23 436
  • Афғонистонда уч миллион бола тўйиб овқатланмайди 10 мая, 23:00 62
  • Қувайт Хотин-қизлар жамияти раиси ўринбосари: "Шавкат Мирзиёев БМТнинг 78-сессиясида Осиё хотин-қизлар форумини Ўзбекистонда ўтказиш ташаббуси билан чиққан" 10 мая, 22:36 60
  • АҚШда 9 ёшли бола миллионерни уйсиз деб ўйлаб, унга бор пули — 1 долларини берди 10 мая, 22:36 366
  • Инсон ҳуқуқлари бўйича Малайзия комиссияси комиссари Самарқандда бўлиб ўтадиган форум ҳақида нималар деди? 10 мая, 22:14 61
  • Беларус аёллар иттифоқи раиси: Беларус ва Ўзбекистон аёллари ўртасида азалдан дўстона муносабатлар мавжуд 10 мая, 21:47 59
  • Бўлимлар