«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 15:11
ЎЗO‘Z

Гулнора Каримова судда ютқазди

16 авг, 22:15 8 137 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Гулнора Каримова судда ютқазди Аввалроқ, Гулнора Каримованинг адвокати у билан учрашиш учун Тошкентга келгани ҳақида хабар берилган эди. Адвокат Грегуар Манжа мижози билан учрашиб, Швейцария прокуратураси Каримовага тегишли 800 миллион доллар пулни Ўзбекистонга қайтариш ҳаракатини бошлагани юзасидан шикоят аризаси топширишни муҳокама қилмоқчи эди, деб ёзмоқда "Ҳордиқ" нашри.

Жорий йилнинг 31 июль куни Швейцариянинг Жиноий ишлар бўйича федерал суди Гулнора Каримованинг аппеляциясини бекор қилган. Мазкур қарор Каримовага тегишли деб тахмин қилинган 800 миллион доллар пулни Ўзбекистонга қайтариш жараёнида муҳим қадам бўлган.

Женевалик адвокат Грегуар Манжа томонидан Жиноий ишлар бўйича федерал судга берилган шикоят апелляциясида федерал прокуратуранинг Швейцария банкларида музлатиб қўйилган 800 миллион долларни мусодара қилиш ҳақидаги қарорига норозилик билдирилган.

Жорий йил 22 май куни Швейцария прокуратураси иккита ордер чиқарганди. Унда 2012 йил Женева ва Цюрихдаги банкларда музлатиб қўйилган 800 миллион долларнинг 686,7 миллион долларини Ўзбекистонга қайтариш назарда тутилганди.

Бундай қарор чиқарилишига Гулнора Каримова ишонган икки шахс: Гаяня Авакян ва Рустам Мадумаровларнинг иқрор бўлиб, берган кўрсатмалари асос бўлган. Улар бу пуллар Ўзбекистондан ўғирланганини тан олганлар ва қайтарилиши кераклигини айтганлар.

Шу билан бирга, Авакян ва Мадумаров уларга нисбатан очилган жиноий ишни Гулнора Каримова иши якунланмасидан ниҳоясига етказишларини сўраган.

Эслатиб ўтиш жоизки, Ўзбекистон Бош прокуратураси Гулнора Каримова жиноий иши бўйича тўлиқ расмий маълумотни эълон қилган эди. Унда қайд этилишича, ҳозирда 12 та хорижий давлат ҳудудида 1 млрд 394,1 млн АҚШ доллари, 63,5 млн евро, 27,1 млн фунт ва 18,5 млн франк миқдордаги маблағ легаллаштирилган.

Гулнора Каримованинг коррупция ва пулни ўзлаштириш билан боғлиқ жиноятларни содир этишдаги айби уюшган жиноий гуруҳ аъзолари Н.Содиқов, Р.Мадумаров, Ш.Собиров ва бошқаларнинг, гувоҳлар, жабрланувчиларнинг кўрсатувлари, уюшган гуруҳ назоратидаги 45 та хўжалик юритувчи субъектлар ва 16 та компанияларнинг фаолиятини текшириш материаллари, олинган ёзма ва ашёвий далиллар, экспертиза хулосалари ҳамда иш бўйича тўпланган бошқа далиллар билан ўз тасдиғини топган.

Гулнора Каримовага Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168, 178, 182, 189, 228 ва 243-моддалари билан айблов эълон қилиниб, унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 55
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 50
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 53
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 87
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 542
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 508
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди? 25 апр, 14:39 1
  • Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради 25 апр, 14:30 0
  • Тожикистонда 17 ёшли йигитни яшин урди 25 апр, 14:11 1
  • Украиналик модель дунёдаги энг узун сочли аёл сифатида Гиннес рекордлари китобига киритилди 25 апр, 13:43 0
  • Усмон Тошев: "Шубҳасиз, Саудияни ютишни хоҳлаймиз" 25 апр, 13:17 75
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 21
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 55
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 109
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 50
  • Хосе Венансио Лопес: Рақибимиз жаҳоннинг энг кучли терма жамоаларидан бири эканини яхши биламиз 25 апр, 11:05 141
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 53
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 153
  • Бўлимлар