«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 13:26
ЎЗO‘Z

Бир ҳафтада онлайн аукционда 2,5 млрд сўмлик 776 та автомобиль рақами сотилди

15 авг, 18:38 5 353 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бир ҳафтада онлайн аукционда 2,5 млрд сўмлик 776 та автомобиль рақами сотилди Жорий йилнинг 6 августдан 10 августгача бўлган давр мобайнида “ЎзРТХБ” АЖ да 762,9 млрд сўмлик битимлар тузилди, деб хабар бермоқда "ЎзРТХБ" матбуот хизмати.

Кўриб чиқилаётган даврда биржа савдоларининг ҳажми 541,5 млрд сўмдан 722,9 млрд сўмга кўтарилди. Сотувлар бўйича пахта толаси биринчи ўринни 29,0% билан эгаллаб турибди. Иккинчи ўринда қурилиш материаллари жойлашган бўлиб, биржа бозорининг 23,7%ни эгаллади. Кейинги ўринлардан 9,2% улуш билан нефть маҳсулотлари, 7,9 % улуш билан рангли металлар, газ ва полиэтилен жойлашди.

Валюта савдо майдончаси орқали 3,7 млн АҚШ доллардан зиёд маҳаллий маҳсулотлар сотилди. Келишувларнинг асосий қисмини полиэтилен ташкил этди. Унинг улуши 74%га тенг. Кейинги ўринни саноат мойи эгаллади. Унинг улуши 26%ни ташкил қилади.

Ўтган ҳафта мобайнида онлайн аукцион орқали 776 та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 2,5 миллиард сўмдан ошди.

Савдолар натижасида битимларнинг қарийб 23,5% биринчи тоифадаги авторақамларга, 54% иккинчи ва 22,5% учинчи тоифа авторақамларга тегишли.

Харидорлар таркибида етакчиликни Тошкент ва Тошкент вилояти автоҳаваскорлари эгаллади ва уларнинг тузилган битимлар сонидаги улуши 18%га тенг. Кейинги ўринда Фарғона вилояти авто ҳаваскорлари 14% улуш билан жойлашди. Учинчи ўрин Андижон вилояти автоҳаваскорларига тегишли бўлиб, улуши қарийб 12%ни ташкил қилади. Бошқа ҳудудларнинг улуши 56%га тенг.




Мавзуга оид янгиликлар
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 61
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 359
  • Ўзбекистонда электромобилларга ўтиш тенденцияси қандай кетяпти? 03 апр, 20:28 198
  • Экспертлар: электромобиллар арзонлашиб кетади 03 апр, 08:16 532
  • Автомобилларни давлат рўйхатида ўтказиш ставкалари ошди 31 мар, 22:28 645
  • Кимларга яшил стикер текширувларсиз берилади? 30 мар, 19:19 371
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ҳоким ёрдамчилари Хитойнинг камбағалликни қисқартириш бўйича тажрибасини ўрганишни бошлади 19 апр, 12:49 1
  • АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин 19 апр, 12:23 0
  • Ўзбекистонда биринчи люкс сайёҳлик поездлари қатнови йўлга қўйилди 19 апр, 12:00 1
  • Россияда амалдорларнинг хорижга чиқишига чекловлар кучайтирилмоқда 19 апр, 11:36 12
  • Озарбайжон Эронга қарши ҳужумда фойдаланиш учун Исроилга аэродромларини топширди 19 апр, 11:09 157
  • Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди 19 апр, 10:44 39
  • “Байер” клуби мағлубиятсиз серия бўйича рекорд ўрнатди 19 апр, 10:24 51
  • Туркия шимолида 5,6 магнитудали зилзила юз берди (видео) 19 апр, 10:00 46
  • Исроил дронлар орқали Эронга зарба берди 19 апр, 09:35 256
  • NASA: Хитой Ойни ўзиники қилиб олмоқчи 19 апр, 09:09 130
  • Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Клубим мени қўйиб юбормоқчи эмасди, бироқ..." 19 апр, 08:50 147
  • Йенс Столтенберг: “Украина ҳарбийлар етишмовчилиги муаммосини ўзи ҳал қилиши керак” 19 апр, 08:26 115
  • Бўлимлар