«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 13:28
ЎЗO‘Z

«Толибон» билан Тошкентда ўтказилган музокаралар тафсилотлари ошкор қилинди

14 авг, 18:30 5 458 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Толибон» билан Тошкентда ўтказилган музокаралар тафсилотлари ошкор қилинди «Толибон» ҳаракатининг Дохадаги сиёсий идораси делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи жараёнида Афғонистондаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш истиқболлари, хорижий қўшинларнинг чиқарилиши ҳамда Ўзбекистонга олиб борувчи темир йўллар ва электр энергияси тармоқлари хавфсизлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди, дея хабар қилди Gazeta.uz.

Аввал хабар қилинганидек, «Толибон» ҳаракатининг Қатардаги идораси вакиллари 7−10 август кунлари унинг раҳбари Шир Муҳаммад Аббос Станикзай бошчилигида Ўзбекистонга ташриф буюрган эди.

Муҳаммад Сухайл Шахин сўзларига кўра, «Толибон» вакиллари Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ва Ўзбекистоннинг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулло Ирашев билан учрашди.

«Ўзбекистоннинг расмий вакиллари билан хорижий қўшинларнинг чиқарилиши ва қандай қилиб Афғонистонда тинчлик ўрнатиш масалалари бўйича фикр алмашилди», — деди у.

«Толибон» вакиллари эҳтимолий тинч музокаралар ўтказиш тафсилотларини муҳокама қилиш учун АҚШ мутасадди шахслари билан ҳам учрашди. Афғонистон ҳукумати Қурбон ҳайити байрами нишонланиши муносабати билан жорий йилдаги иккинчи ўт очишни тўхтатиш режимини эълон қилишни режалаштирмоқда.

Айни пайтда Афғонистоннинг турли ҳудудларида шафқатсиз жанглар давом этиб, ҳарбий хизматчилар ва полиция вакиллари ўртасида кўп сонли қурбонликлар берилмоқда, октябрда ўтказилиши мўлжалланган парламент сайловларини хавф остида қолдирмоқда.

«Толибон» ҳаракатининг юқори лавозимли вакили алоқаларни яхшилаш ва толиблар маҳаллий жангари гуруҳларни қўллаб-қувватлаш мақсадида эмаслигини намойиш этиш учун Тошкентда сиёсий идорасини очиш режаси ҳақида маълум қилди. Бироқ Ўзбекистон ТИВ «Газета.uz'га идора очилмагани ва уни очиш масаласи муҳокама қилинмаганини маълум қилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 1
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 1
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 1
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 61
  • Мутахассис Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар нима эканини айтиб ўтди 23 апр, 21:21 276
  • Баёнот: радар бўйича янгилик нотўғри талқин қилинмоқда 23 апр, 20:38 158
  • Сўнгги янгиликлар
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 0
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 1
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 1
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 2
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 1
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 20
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 61
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 33
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 55
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 23
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 275
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 24
  • Бўлимлар