Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2018 йил 7 августдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади.
Унга кўра, 1 АҚШ доллари 8,83 сўмга арзонлаб, қиймати 7783 сўм 5 тийинга тенг бўлиб турибди.
Евро курси эса 79,57 сўмга пасайиб, 9002 сўм 6 тийинни ташкил қилган. 1 Россия рубли курси 1,23 сўмга пасайиб, 122.96 сўм бўлиб турибди.
Маълумот учун, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.