«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 16:34
ЎЗO‘Z

Тошкентда ИИБ ходимлари ва бир гуруҳ ёшлар ўртасида можаро юзага келди (видео)

04 авг, 09:28 6 888 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкентда ИИБ ходимлари ва бир гуруҳ ёшлар ўртасида можаро юзага келди (видео) Куни кеча Facebookдаги гуруҳлардан бирида Тошкентда ички ишлар ходимлари ва бир гуруҳ ёшлар ўртасида юзага келган ҳолат ҳақида видео пайдо бўлди.

Видео қачон ва ким томонидан тасвирга олинганлиги номаълум.

Ушбу видеода ҳуқуқ тартибот идоралари ходимлари икки нафар йигитни ички ишлар бўлимига олиб кетишга ҳаракат қилаётгани тасвирга олинган.

Видеодаги йигит уларга ўз ҳужжатларини кўрсатган, бироқ милиция ходимлари барибир уни ички ишлар бўлимига олиб кетишга уринишган.

Кадрларда ички ишлар ходимлари ушбу йигитга ортиқча куч ишлатмасдан ҳушмуомалик билан ҳаракат қилишганини кўриш мумкин. Бироқ ролик қаҳрамони ички ишлар ходимларининг хизмат машинасига ўтириш ҳақидаги талабига риоя қилмасдан, уларга эътироз билдиради.

Эҳтимол, бу йигитлар кўчада маст ҳолда тартиббузарлик қилган бўлсалар, ички ишлар ходимларининг эътиборини жалб қилган бўлиши мумкин. Шунингдек, бу йигит томонидан кўрсатилган ҳужжатлар ҳақиқийлиги ҳуқуқ тартибот органлари ходимларида шубҳа уйғотган бўлиши ҳам мумкин.

Шу сабабли милиция ходимлари бу ҳолатга аниқлик киритиш учун ички ишлар бўлимида текширишни лозим деб топишгандир.

"Ҳозирги вақтда бу видео бўйича барча материаллар ички ишлар ходимлари томонидан қайта ўрганилмоқда. Бу видео эски бўлиши мумкин. Шунингдек, ўша жойда муштлашув бўлган бўлиши ҳам мумкин. Афсуски, бундай ҳолатлар кам эмас. Ушбу ҳолат бўйича батафсил ахборот берилади", - деб хабар қилди Тошкент шаҳар ИИББ.
[media=https://youtu.be/MHqzPumRpkI]




Мавзуга оид янгиликлар
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 10
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 23
  • Тошкентда 29 март куни «Автомобилсиз кун» тадбири ўтказилади 28 мар, 14:24 20
  • Тошкентда ўқувчисининг номусига тегмоқчи бўлган мусиқа ўқитувчиси 8 йилга қамалди 28 мар, 11:39 108
  • Бобур Йўлдошев биринчи рафиқасининг вафоти, тўйга чиқмаслиги ва ёлғизлиги ҳақида гапирди 28 мар, 10:17 416
  • Фарғонада Telegram бот орқали ўзгаларнинг пулларини ўзлаштириб келган 17 ёшли йигит ушланди 28 мар, 06:00 57
  • Сўнгги янгиликлар
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 11
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 10
  • Россия НАТО билан жанг қилиш ниятидами? Путин нима деб жавоб берди? 28 мар, 15:07 106
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 23
  • Тошкентда 29 март куни «Автомобилсиз кун» тадбири ўтказилади 28 мар, 14:24 20
  • АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади 28 мар, 14:00 48
  • Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? 28 мар, 13:31 288
  • Россия ФВВ: Crocus'даги теракт: қурбонлар сони 143 кишига етди 28 мар, 13:10 66
  • Усмоновнинг шикояти бўйича Германияда икки прокурорга нисбатан иш очилди 28 мар, 12:49 132
  • Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда 28 мар, 12:00 450
  • Тошкентда ўқувчисининг номусига тегмоқчи бўлган мусиқа ўқитувчиси 8 йилга қамалди 28 мар, 11:39 108
  • БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазода оташкесимни талаб қилди. Бу нимани англатади? 28 мар, 11:10 90
  • Бўлимлар