«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 16:31
ЎЗO‘Z

Нўъмон Ҳасанов: «Бунёдкор»ни ўз майдонида мағлуб этишни ҳамма ҳам эплай олмайди

03 авг, 15:50 3 337 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Нўъмон Ҳасанов: «Бунёдкор»ни ўз майдонида мағлуб этишни ҳамма ҳам эплай олмайди Pepsi Суперлигаси 20-туридан ўрин олган “Бунёдкор” – “Қўқон-1912” учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида жамоамиз устози Нўъмон Ҳасанов иштирок этди.

– “Бунёдкор” жуда яхши шаклланган жамоа ҳисобланади. Шунинг учун бугунги ғалабани кутилмаган дейиш мумкин. “Қалдирғочлар”нинг ўрта чизиғида Иброҳимов, Собирхўжаев ва Ҳайдаров сингари тажрибали футболчилар ҳаракат қилиши мени қўрқитганди. Бугунги ўйинда асосан ушбу футболчиларни ёпишга ҳаракат қилдик. Машғулотларда ҳам шу устида алоҳида ишлагандик. Бу ишни уддалаганимиздан хурсандман.

Умуман ўйин ва натижа учун футболчиларимга миннатдорчилик билдираман. Бугун Иқбол Маликжоновнинг рақиб ҳужумларини бузишда, марказда устунликка эришишимизда хизмати катта бўлди.

Ўйин чиройли бўлди. Рақиб футболчиси олган қизил карточка ҳам бизга қўл келди. Аммо “Бунёдкор” 10 киши бўлса-да яхши ўйнагани таҳсинга лойиқ.

Қўқондан бизни қўллаб-қувватлаш учун келган мухлисларимизга, шунингдек, бутун жамоага, футболчиларга ажойиб ўйин учун миннатдорчилик билдираман. “Бунёдкор”ни Тошкентда мағлуб этишни ҳамма ҳам уддалай олмайди.

Биз имкон қадар кучли-олтиликка киришга ҳаракат қиляпмиз. Буни уддалаш осон бўлмайди. Бизни қийин бўлган “Пахтакор”га қарши баҳс кутмоқда. Албатта, бор кучимизни ишга солиб мухлисларимизни хурсанд этишга ҳаракат қиламиз.

Манба: kokand1912.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Эрта тонгда жанг: Бектемир Мелиқўзиев рақибидан оғирроқ тош босди 20 апр, 16:08 2
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 414
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 52
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 219
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 349
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 363
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Ўзбекконцерт” хонанда Лола билан унинг кийиниш маданияти юзасидан суҳбат ўтказди 20 апр, 15:43 2
  • Эрон зарбаси катта зарар етказмади, лекин Исроил барибир ютқазди... 20 апр, 15:15 17
  • Тошкент–Термиз автомобил йўлини таъмирлаш учун $153 млн кредит олинади 20 апр, 14:50 29
  • Мухолифатчи Волковга суиқасд уюштиришга буюртма берган шахс ушлангани маълум қилинди 20 апр, 14:24 44
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 52
  • НАТО Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида ёрдам ваъда қилди 20 апр, 13:58 41
  • АҚШ Исроилнинг жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан санкциялар жорий этди 20 апр, 12:56 46
  • Душанбеда Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очилди (фото) 20 апр, 12:28 85
  • Сутни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш юрак хуружига сабаб бўлиши мумкин 20 апр, 12:05 32
  • «Россия урушга бугуноқ нуқта қўйиши мумкин»: «Катта еттилик» талаб билан чиқди 20 апр, 11:45 506
  • Исроилнинг Эронга ҳужуми оқибатлари ҳақида маълумот берилди 20 апр, 11:21 250
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 57
  • Бўлимлар