«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 16:58
ЎЗO‘Z

Халқ артисти ҳам иштирок этган Kiki challenge нима ўзи? (видео)

03 авг, 02:07 6 395 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Халқ артисти ҳам иштирок этган Kiki challenge нима ўзи? (видео) Kiki challenge рақси канадалик реппер Дрейкнинг In My Feelings қўшиғи садолари остида ижро этилади. Аслида бирор ҳаракат challenge (кимнидир мусобақалашишда иштирок этишга чақириқ, чорлов) даражасига кўтарилиши учун кўринишидан қувноқ, ноодатий ва уддалаб олиш қийин бўлмаган синов танлаб олинади.

Эсингизда бўлса, ўтган йили Ice bucket challenge (муз ва сув тўла челакни устидан қуйиш), Mannequin challenge (бир жойда қотиб туриш), Water bottle (сув билан тўлдирилмаган баклажкани чарх айлантириб тик қўйиш) каби кўнгилочар «ўйинлар» анча оммалашганди.

Эндиликда ижтимоий тармоқларда Дрейкнинг қўшиғига ҳамоҳанг рақс тушувчилар кўпайган. Бунинг нимаси антиқа ёки мусобақага тортади? Гап шундаки, «раққослар» машинадан ташқарида, йўл-йўлакай рақсга тушиб бориши керак.

Унда машҳурлардан тортиб боғча тарбияланувчилари ҳам иштирок этмоқда. Ушбу challenge иштирокчилари орасида ўзбекистонлик машҳур хонанда Юлдуз Усмонова ҳам бор, унинг KIKI рақси бир зумда ижтимоий тармоқларда катта муҳокамаларни келтириб чиқарди.

Кимдир «ҳожи онага ярашмабди» деса, бошқаси «Олий Мажлис собиқ депутати, Ўзбекистон халқ артистининг ҳаракати бошқаларга ўрнак бўлиши керак эди» дейди.

Кўп ўтмасдан хонанданинг ўзи бундай муносабатга жавоб берди.

Унга кўра, «ҳожилик мақоми Аллоҳ учун, ҳар қандай даъво бўлса, у юқорига». Юлдуз Усмонова эса «35 йилдан бери саҳнада Кики қилиб юрибди». Мантиқан тўғри айтади у: 35 йил саҳнада «Кики қилиб» юрган хонандадан яна нимани кутамиз?

Шунга қарамай, challenge'нинг аҳамиятга молик салбий томони бор: бунақа рақсга тушиш учун йўл-ҳаракати қоидасини қасддан бузиш керак. Юлдуз Усмонова акс этган рақс Ўзбекистон ҳудудида тасвирга олинмаганини инобатга олсак, бундай рақсни оммалаштиришга уриниш, нотўғри ташвиқот ҳисобланади. Бу Юлдуз Усмонова таъкидлаганидек, «тирноқ ичидан кир қидириш» эмас, балки ҳуқуқий фуқаролик жамиятида барча қонун олдида тенглиги, уни ҳурмат қилишини эслатишдир.

Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Гомернинг «Илиада» асари қадимги чўккан кемаларни топишда ёрдам берди 27 мар, 13:05 143
  • «Ҳайрат» фильми Россия кинофестивалида тақдирланди 26 мар, 22:49 167
  • Ғуломжон Ёқубовнинг созандасига кўнгил қўйган Гулсанам Мамазоитова 43 ёшда (фото) 22 мар, 18:18 1 292
  • Эркаклардан кам бўлмаган муваффақиятга эриша олишини исботлаган аёллар ҳақидаги 10 та фильм 21 мар, 11:10 74
  • Равшан Комилов: “‘Х-фактор’ кўрсатувидан бир тийин ҳақ олганим йўқ” 13 мар, 11:00 356
  • Озодбек Назарбеков: “Энг тўғри йўл – санъаткорлар даромадини мажбурий декларациялаш” 13 мар, 00:30 299
  • Сўнгги янгиликлар
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 0
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 34
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 95
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 69
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 114
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 40
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 153
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 70
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 43
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 184
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 123
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 326
  • Бўлимлар