«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 21:06
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон ИИВ абитуриентлар ва ота-оналарга мурожаат йўллади

02 авг, 23:30 4 500 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон ИИВ абитуриентлар ва ота-оналарга мурожаат йўллади Давлат тест марказининг 2018 йил 1 августдаги расмий маълумотига кўра, республика олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини топшириш учун икки сменада ташкил этилган тест синовларида 23 та олий таълим муассасасининг 154 та таълим йўналишида 58 минг 985 нафар абитуриент иштирок этди. Шулардан 1 393 нафар абитуриент турли сабабларга кўра тест синовларига келмади, деб ёзади Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низоми асосида ҳар бир абитуриентга тартиб-қоидалар ҳақидаги «Эслатма» берилишига қарамасдан, абитуриентлар томонидан уларга риоя қилмаслик ҳолатлари кузатилмоқда.

Тест синовларига киришдан олдин хавфсизликни таъминлаш, ички тартиб-қоидаларга риоя қилиш чораларини кўриш мақсадида, Давлат тест маркази ва ички ишлар ходимлари томонидан ҳар бир кираётган абитуриентлар металлодетектор ёрдамида кўрикдан ўтказилди.

Натижада, тест синовлари жараёнида тартиб-қоидаларни бузганлиги сабабли 255 нафар абитуриент, шундан 179 нафари ҳудудга кириш жойида уяли телефон, шпаргалкалар олиб киришга уринганлиги учун, 76 нафари бино ичида шпаргалкадан фойдаланишга уринганлиги учун тест синовларидан четлаштирилди.

ИИВ кейинги тест синовларида қатнашиш учун ташриф буюраётган абитуриентлардан белгиланган тартиб-қоидаларга риоя қилишни сўраб қолади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 136
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 166
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 216
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 254
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 56
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 154
  • Сўнгги янгиликлар
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 0
  • Гвардиола, Артета, Энрике: “Барса”нинг иштаҳаси “чўнтаги”га тўғри келмаяпти 24 апр, 20:33 0
  • Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди 24 апр, 20:08 3
  • Украина ҳукумати АҚШ танқидига учради 24 апр, 19:42 24
  • Кремль чечен амалдорининг қўлга олиниши воқеасига аралашмайди 24 апр, 19:17 51
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 97
  • Россия мудофаа вазири ишдан олиниши мумкин 24 апр, 18:26 137
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 13
  • Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони билан рақиб бўлишдан қўрққани йўқ! 24 апр, 17:44 86
  • Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман" 24 апр, 17:22 78
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 159
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 148
  • Бўлимлар