«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 11:17
ЎЗO‘Z

Бугун 595 нафар абитуриент тест синовларига келмади, 23 нафари имтиҳонлардан четлаштирилди

02 авг, 14:26 4 838 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бугун 595 нафар абитуриент тест синовларига келмади, 23 нафари имтиҳонлардан четлаштирилди 2 август куни тест синовлари барча олий таълим муассасаларида бир вақтда 8:00 дан бошланди. Тест синовларида 17 та олий таълим муассасаларининг 31 та таълим йўналишида 29 минг 532 нафар абитуриент иштирок этмоқда.

Тезкор маълумотларга кўра 595 нафар абитуриент турли сабабларга кўра тест синовларига келмади. Тест синовлари тартиб қоидаларини бузганлиги сабабли 23 нафар абитуриент ҳудудга кириш жойида уяли телефон, шпаргалкалар олиб киришга уринганлиги учун тест синовларидан четлаштирилди. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов маълум қилди.

Тест жараёнларини онлайн кузатиш учун қўйилган камера ва мониторлар ишламоқда. Тест синовлари UzdigitalTV ва маҳаллий телеканаллар орқали ҳамда test2018.uz Интернет сайтида онлайн кўринишда тўғридан-тўғри ёритилмоқда.

Тест синовларини ўтказишга таълим муассасаларидан тест синовлари ўтказиш тартиб-қоидалари ва технологияси бўйича махсус тайёргарликдан ўтган 2 минг 444 нафар гуруҳ назоратчилари жалб этилди.

Ички ишлар тизимидан 4 963 та шахсий таркиб ходимлари, 1206 та алоқа воситалари, 694 та металлодетекторлар, 289 та транспорт воситалари тест синовлари жараёни хавфсиз ўтишига жалб қилинган.

Тест синовларини адолатли ва шаффоф ўтказиш мақсадида тест синовлари ўтказиладиган бинолар ҳудудига кириш постларида (металлорамалар олдида) Ички ишлар вазирлиги ходимлари сони кўпайтирилди ва текшириш жараени кучайтирилди. Бу ўз натижасини бериб, абитуриентлар томонидан тест синовларига уяли телефон, ва шпаргалкалар олиб киришнинг олди олинмоқда.

Барча тест синовлари ўтадиган биноларда 1-сменада тест синовлари соат 11:00 да якунланади. 2-смена 15.00да бошланади.

Шу куннинг ўзида тест синовлари натижалари Давлат фельдъегерлик хизмати томонидан махфийлиги ва дахлсизлигини таъминлаган ҳолда Давлат тест марказига қайтарилади.

Тест жараёнларига оид фикрлар, мулоҳазалар ва адолатсизликлар ҳақида факт ва далилларингиз бўлса, унда дарҳол Давлат тест марказининг +99895 1991914 рақамли Ишонч телефонига мурожаат қилишингизни сўраймиз, деб ёзади Абдуҳакимов.




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 206
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 140
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 170
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 224
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 267
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 62
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 0
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 0
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 4
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 12
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 33
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 40
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 25
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 17
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 98
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 235
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 125
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 247
  • Бўлимлар