«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 19:02
ЎЗO‘Z

Эр ёки хотиннинг Тошкент ва Тошкент вилояти пропискасига ўтиши осонлашади

02 авг, 09:02 4 878 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Эр ёки хотиннинг Тошкент ва Тошкент вилояти пропискасига ўтиши осонлашади Адлия вазирлиги Тошкент ва Тошкент вилоятига доимий пропискага қўйилиши мумкин бўлган Ўзбекистон фуқаролари тоифалари рўйхатининг 5-банди ҳамда Ўзбекистон фуқароларининг Тошкент ва Тошкент вилоятига доимий прописка ва яшаш жойи бўйича ҳисобга қўйиш тартиблари тўғрисидаги низомга ўзгартишлар лойиҳасини тайёрлади. Бу ҳақда Norma.uz хабар бермоқда.

Бугун эр ёки хотин 5-банд бўйича Тошкент ва Тошкент вилоятига доимий пропискага кириши учун улардан бири доимий прописка учун мурожаат қилган вақтдан бошлаб энг камида бир йил бирга яшаши талаб қилинади. Мазкур талабни ўзгартириш таклиф қилинмоқда. Ўзгартиш тасдиқланган тақдирда, эр (хотин) турмуш ўртоғи доимий пропискага қўйилган жойга у билан бирга яшаган вақтидан қатъи назар доимий пропискага кириши мумкин.

Бунда қонун лойиҳасини ишлаб чиқувчилар 2016 йилда амалга жорий этилган қоидани сақлаб қолди. Унга кўра, доимий пропискага қўйилгандан бир йил ичида никоҳ бекор қилинса, доимий пропискани олиш тўғрисидаги қарор ҳам ўз кучини йўқотади. Мазкур чора прописка олиш мақсадида сохта никоҳдан ўтиш ҳолатларига чек қўйиш учун жорий этилган.

Бундан ташқари, Тошкент ва Тошкент вилоятига доимий пропискага қўйиш учун талаб қилинувчи ҳужжатлар рўйхатига ўзгартишлар киритиш ҳам режалаштирилган. Жумладан, 5-банд бўйича прописка олиш учун турар жой ҳужжатлари нусхаси ва мулк эгасининг (эгаларининг) турар жой майдонини тақдим этишга розилик аризаси ёки аризани шахсан топшира олмайдиган ҳолатда нотариал тасдиқланган аризани тақдим этиш талаб қилинмаслиги мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Апрел ойида қандай об-ҳаво кутиляпти? 29 мар, 18:13 0
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 13
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 117
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 45
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 105
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 147
  • Сўнгги янгиликлар
  • Great Silk Way-2024 халқаро турнири. Боксчиларимиз яна тенгсиз! 29 мар, 18:53 0
  • Канада мактаблари ижтимоий медиа гигантларини судга берди 29 мар, 18:28 0
  • Апрел ойида қандай об-ҳаво кутиляпти? 29 мар, 18:13 0
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 13
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 33
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 14
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 99
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 174
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 57
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 103
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 175
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 117
  • Бўлимлар