«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 05:30
ЎЗO‘Z

Зиёданинг "Мазза-мазза" қўшиғига ишланган клип мазмунан саёзлиги учун рад этилди

31 июл, 18:43 5 427 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Зиёданинг "Мазза-мазза" қўшиғига ишланган клип мазмунан саёзлиги учун рад этилди “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси қошидаги қўшиқлар ва уларга ишланган видеоклиплар савиясини баҳолаш Бадиий Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Кенгашда 8 нафар хонандалар томонидан тақдим этилган видеоклиплар кўриб чиқилди, деб хабар беради муассаса матбуот хизмати.

Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова ижро этган “Сенсиз” қўшиғига ишланган видеоклипни эфирга узатишга тавсия берилди. Келгусида хонандага профессионал шоирлар билан яхши асарлар яратиш таклиф этилди.

Хабарда қайд этилишича, “Мароқанд” гуруҳи ижро этган “Маликам”, “Ниҳол” мукофоти совриндори Шахризода Аҳмедова (Каниза) ижро этган “Навбат сизга етди”, “Ниҳол” мукофоти совриндори Бунёдбек Саидов ижро этган “Маржона”, Хонанда Мухайё Умарова ижро этган “Майда-майда” деб номланган қўшиқларга ишланган видеоклиплардаги кадрлардаги жузъий камчиликлар санъаткорларга тушунтирилиб, шартли равишда рухсат берилди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зиёда Қобулованинг “Мазза-мазза” қўшиғига ишланган видеоклипдаги кадрлар маънавиятимизга зид хатти-ҳаракатларнинг мавжудлиги, шунингдек, қўшиқ матни мазмунан саёзлиги ва бадиий жиҳатдан жўнлиги боис бир овоздан рад этилди.

Мазкур қўшиқнинг матнида шундай жумлалар бор:

"Юрагимда ҳаловат йўқ,

Кетганингдан нари бери бери ман.

Қойил сенга гап йўқ,

Азоб чекмай ҳам юраверасан.

Мендан ё хафамисан,

Нега қўнғироқ қилмайсан?

Севаман, деб алдаябсан,

Севишим билиб билиб билиб.

Сендан мен ҳам хафаман,

Келаман, деб келмаябсан.

Гапингга ишонмайман ман,

Юрардим сезиб сезиб сезиб.

Мазза-мазза маззадееее,

Мазза-мазза маззадееее.

Ўйламай юраверасанде,

Мазза-мазза маззадееее".

Бадиий Кенгаш аъзолари Зиёда Қобуловага (Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист) унвонига мос равишда қўшиқлар куйлашини, профессионал шоирлар билан ишлашини, клип олиш жараёнида миллий менталитетимизга хос кадрлар олишига, унинг ижодига бўлган масъулиятини янада ошириши лозимлигини таъкидлашди.

Хонанда Баҳром Каримов ижро этган “Келин қидириб” қўшиғининг ғояси яхши унда ўзбек қизларининг ибо-ҳаё, ор-номуси каби мақсад ва ғоя илгари сурилган. Видеоклип ҳаваскорлик даражасида ишлангани ҳамда қўшиқ билан видеоклип ўртасида боғлиқлик йўқлиги учун рад этилди.

Хонанда Улуғбек Холиқов ижро этган “Гавана” қўшиқ матни шеърият талабларига мутлақо жавоб бермаслиги, “олди-қочди” гаплардан иборатлиги, унга ишланган видеоклипдаги тасвирларда миллий менталитетимизга зид ҳаракатлар, маънавиятимизга салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатлар тасвири мавжудлиги боис бир овоздан эфирга узатиш рад этилди.

Хонанданинг қўшиғи матнини ўқиганимизда қуйидаги жумлаларга дуч келдик:

"Бир бечора,

Сени қидириш билан овора.

Ҳаста ҳолатида ночора,

Сен томона.

Бора-боравераман жанона,

Ҳаяжоним очади тобора.

Гавана-савана,

Сайёраларида саёҳатдаман.

Гавана-савана,

Сени излаш билан овораман.

Гавана-савана".

Кенгаш аъзолари хонанданинг келгусидаги ижодий ишларига яқиндан ёрдам беришлари, шеър танлашда ва клип суратга олишида ўз кўмакларини аямасликларини билдирди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 99
  • Оғабек Собиров, Муножат Йўлчиева, Озодбек Назарбеков ва Юлдуз Усмонова «Тожикистон халқ ҳофизи» бўлди 18 апр, 21:20 164
  • Озодбек Назарбековнинг “Мендирман” клипи АҚШда ўтказилган кинофестивалда эътироф этилди 17 апр, 16:38 80
  • Кино соҳасида ҳам муваффақиятга эришган жаҳонга машҳур хонандалар 15 апр, 22:22 141
  • Женисбек Пиязов олий таълим вазирига маслаҳатчи этиб тайинланди 15 апр, 15:39 91
  • Қатар Маданият вазирлиги делегацияси Ўзбекистонда: улар қаерларга боради? 15 апр, 09:09 123
  • Сўнгги янгиликлар
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 94
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 125
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 205
  • Шармандали мағлубиятдан кейин “Барса” ўйинчилари ўртасида зиддият келиб чиқди 18 апр, 23:12 260
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 99
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 123
  • Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди 18 апр, 22:11 149
  • Сенсация! U23 Осиё Кубоги 2-турида Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди 18 апр, 21:49 217
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 196
  • Оғабек Собиров, Муножат Йўлчиева, Озодбек Назарбеков ва Юлдуз Усмонова «Тожикистон халқ ҳофизи» бўлди 18 апр, 21:20 164
  • Қирғизистонда инсон аъзоларини сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аниқланди 18 апр, 21:07 218
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 332
  • Бўлимлар