«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 16:07
ЎЗO‘Z

АҚШнинг Вебстер университети Ўзбекистонда фаолиятини бошлади (фото)

29 июл, 23:47 4 725 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
АҚШнинг Вебстер университети Ўзбекистонда фаолиятини бошлади (фото) 26 июль куни ЎзДЖТУда АҚШнинг Вебстер университетининг TESL – инглиз тилини иккинчи тил сифатида ўқитиш ихтисослиги бўйича бир йиллик магистратура дастурини очиш ҳақидаги келишув имзоланди.

Маълум қилинишича, бу Америка олий таълим муассасасининг Марказий Осиёдаги биринчи магистрлик таълим лойиҳаси бўлади. Келажакда бошқа мутахассисликлар бўйича ҳам ҳамкорликдаги таълим дастурларини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.

«Ўзбекистонда хорижий тиллар» интернет портали тарқатган хабарга кўра, жорий йилда бу дастурда иштирок этиш учун нафақат Ўзбекистон, балки, Марказий Осиёнинг барча давлатларидан мутахассислигидан қатъи назар бакалавр даражасига эга, инглиз тилидаги билим даражаси IELTS – 6 дан кам бўлмаган ёки шунга тенглаштирилган тил билимини баҳолаш бўйича бошқа халқаро сертификатларга эга ёшлар хужжат топширишлари мумкин.

Фото: fledu.uz
Ўзбекистон ҳукуматининг саъй-ҳаракатлари билан ёшларнинг халқаро даражада олий таълим олишлари учун тўлов-контракт пули миқдори АҚШдаги каби 27 минг АҚШ доллари эмас, балки мамлакатимиздаги халқаро ОТМлар магистрлик даражаси учун тўланаётган қийматга яқин бўлиши мўлжалланган.

ЎзДЖТУда Вебстер университети магистратурасида америкалик мутахассислар билан бир қаторда махсус танловдан ўтган маҳаллий ўқитувчилар ҳам дарс беришади.

Таъкидланишича, ушбу магистратура дипломи билан битирувчилар нафақат Ўзбекистон, балки бутун дунё олий таълим муассасаларида дарс бериш имкониятига эга бўладилар.

Вебстер университетининг ЎзДЖТУдаги магистратурасига қабул жорий йилнинг август ойидан бошланади ва бунинг учун бакалавр даражасига эга битирувчилар қуйидаги хужжатларни топширишлари лозим: бакалаврлик дипломи, диплом иловасининг нотариал тасдиқланган таржимаси, IELTS​ – 6 дан кам бўлмаган ёки шунга тенглаштирилган тил билимини баҳолаш бўйича бошқа халқаро сертификат ва CV. Танлов АҚШнинг Вебстер университетида ўқишга талабгорларнинг хужжатлари асосида амалга оширилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 12
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 85
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 190
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 40
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 25
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 172
  • Сўнгги янгиликлар
  • Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда 24 апр, 15:56 0
  • Махачев UFC 302 жанги олдидан Дастин Порьенинг заиф томонларини айтди 24 апр, 15:36 8
  • Футзал. Тожикистон ярим финалчига айланиб, жаҳон чемпионатига йўлланма олди 24 апр, 15:17 23
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 12
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 85
  • Илмий тадқиқот: D витамини танқислиги бедаво касалликларга олиб келиши мумкин 24 апр, 14:14 20
  • Иброҳим Раисий: “Эронга қайта ҳужум бўлса, яҳудий давлатидан ҳеч нарса қолмайди” 24 апр, 13:57 79
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 85
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 190
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 40
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 155
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 25
  • Бўлимлар