«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 11:52
ЎЗO‘Z

Америкаликлар бизга «иккинчи нон»​ни етиштиришда ёрдам бермоқчи

29 июл, 17:06 4 000 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Америкаликлар бизга «иккинчи нон»​ни етиштиришда ёрдам бермоқчи АҚШнинг CETS компанияси бош директори Жанина Патрик бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигида бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистонда юқори сифатли картошка уруғини етиштириш технологиясини жорий этиш бўйича таклиф билдирди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизматига таяниб Кун нашри хабар бермоқда.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 15-18 май кунлари АҚШга қилган расмий ташрифи чоғида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Американинг CETS компанияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланганди. Меморандумда кўзда тутилган ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиши мақсадида CETS компанияси бош директори Жанина Патрик бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрган.

«Биз таклиф этаётган технологиянинг афзаллик томони шундаки, у ортиқча шарт-шароит талаб қилмайди. Махсус фототронларда етиштириладиган картошка уруғлари серҳосиллиги билан ажралиб туради. Биз юртингизга бир кунга келганимиз йўқ. Бугун технологиямиз сотиб, шу билан қайтиб кетиш ниятида эмас. Ўзбекистон билан узоқ ҳамкорлик қилишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз», - дейди компания бош директори Жанина Патрик хоним.

Шунингдек, учрашувда меҳмонлар билан кадрлар малакасини ошириш бўйича айрим масалалар муҳокама қилинган.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Инвестицияларни жалб этиш ва уларни мониторинггини юритиш бошқармаси бошлиғи Абдумалик Намозов «иккинчи нон»​ ҳисобланган картошка уруғи айни пайтда кўп миқдорда хориждан импорт қилинаётгани, бу борадаги самарали ҳамкорлик Ўзбекистонни картошка уруғига бўлган эҳтиёжларини қондириши йўлида ташланган қадам бўлишини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Диний эркинликларни илгари суриш масалаларига бағишланган вазирлар конференциясида иштирок этиш учун Вашингтон шаҳрига келган Ўзбекистон Республикаси делегацияси АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзоси Трент Келли билан учрашгани ҳақида хабар берилганди.

Конгрессмен Ўзбекистон ва АҚШ, жумладан ўзи сайланган Миссисипи штати ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасида яқин ҳамкорликни йўлга қўйишга кўмаклашишга тайёрлигини билдирганди.​




Мавзуга оид янгиликлар
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 45
  • Президент насос ва двигател ишлаб чиқарадиган корхонага борди 25 мар, 23:13 73
  • Тошкентда “Янги авлод” махсус саноат зонаси ташкил этилади 25 мар, 18:20 64
  • Халқаро молия бозори шарҳи: Bitcoin нархи пасайди ва бошқа ўзгаришлар 24 мар, 21:29 57
  • Ўзбекистон мева-сабзавот экспортида энг катта улушга эга маҳсулот маълум қилинди 22 мар, 10:08 117
  • Президент электр поездлар тармоғини кенгайтиришга топшириқ берди 19 мар, 20:07 67
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 0
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 0
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 1
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 5
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 17
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 44
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 97
  • Оқ уй Украинанинг «Крокус» терактига алоқадорлиги ҳақидаги баёнотларни «тарғибот» деб атади 29 мар, 08:08 64
  • Павел Дуров террор тарғиботчилари блокланаётганини эълон қилди 29 мар, 07:37 41
  • Қон босимини дориларсиз уй шароитида тушириш йўллари 29 мар, 07:07 67
  • Конго шарқидаги жанглар 6 миллионга яқин одамни уйларини ташлаб кетишга мажбур қилди 29 мар, 06:36 42
  • Никол Пашинян: “Арманистон қувғиндаги Тоғли Қорабоғ ҳукуматини тан олмайди” 29 мар, 06:00 105
  • Бўлимлар