«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 16:27
ЎЗO‘Z

Адлия вазири соқол ва ҳижоб мавзусидаги баҳсларга муносабат билдирди (видео)

27 июл, 08:02 6 678 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Адлия вазири соқол ва ҳижоб мавзусидаги баҳсларга муносабат билдирди (видео) Адлия вазири Русланбек Давлетов соқол ва ҳижоб мавзусидаги баҳсларга муносабат билдирди.

Ўзбекистон адлия вазири Русланбек Давлетов Вашингтон шаҳрида «Америка овози» мухбири Навбаҳор Имомованинг Ўзбекистонда соқол ва ҳижоб бўйича сиёсат, диндорлик ва мутаассиблик чегаралари ҳақидаги саволларига жавоб берди.

“Соқол қўйиш фуқароларнинг ўз ҳуқуқи. Хоҳласа қўяди, хоҳласа қўймайди. Бу жамиятимизнинг бу соҳага бўлган муносабатига боғлиқ. Қонунчилик билан тақиқланмаган. Лекин бир нарсани эътиборга олинг, у ёки бу ташкилот, масалан лаборатория, суд-экспертиза ташкилотларида дресс-код чеклови қўйилиши мумкин. У ерга соқол билан бориб ишлай олмайсиз. Бу соғлиқ-саломатлик, касбнинг ўзига хослиги билан боғлиқ чеклов бўлиши мумкин”, — дейди Русланбек Давлетов.

Адлия вазирининг ишонч билдиришича, вазирликка ҳали «соқолга рухсат берилмаяпти» деган мурожаатлар бўлмаган.

Ҳижоб бўйича ҳам жамиятимизда ҳеч қандай чеклов йўқ. Аёлларимиз кўчада, машина ҳайдаганда ҳам ҳижоб кийиб, ўз ҳуқуқларидан фойдаланиб келмоқда. Қонунчилигимиздаги “диний либос“ни аниқ ифода этиш муаммо бўлиб келган. Судларимизда ҳар хил ёндашув амалга оширилган. Бунинг натижасида оддий ҳолатларда ҳам жавобгарликка тортилган. Мазкур норма бугунги кун талабига жавоб бермагани сабабли қайта кўриб чиқиляпти. Унинг қайси кўринишда бўлишини парламент ҳал қилади”, — дейди Русланбек Давлетов.




Мавзуга оид янгиликлар
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 76
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 72
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 63
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 92
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 554
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 519
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 4
  • Украина Вазирлар Маҳкамаси: Хориждаги 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган украиналик эркаклар энди паспорт ололмайди 25 апр, 15:22 11
  • Футзал. Осиё чемпионати 1/4 финал: Вьетнам қандай таслим этилди? (видео) 25 апр, 15:06 16
  • Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди? 25 апр, 14:39 139
  • Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради 25 апр, 14:30 45
  • Тожикистонда 17 ёшли йигитни яшин урди 25 апр, 14:11 135
  • Украиналик модель дунёдаги энг узун сочли аёл сифатида Гиннес рекордлари китобига киритилди 25 апр, 13:43 75
  • Усмон Тошев: "Шубҳасиз, Саудияни ютишни хоҳлаймиз" 25 апр, 13:17 153
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 39
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 75
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 163
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 72
  • Бўлимлар