«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 21:14
ЎЗO‘Z

"Тўйда пул сочиш". Урфга айланаётган иллатлар таъқибидан қочмаймизми? (фото, видео)

24 июл, 11:26 6 681 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
"Тўйда пул сочиш". Урфга айланаётган иллатлар таъқибидан қочмаймизми? (фото, видео) Олий Мажлис Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлисида сенаторлар тўйлар бўйича бир қарорга келганди. Қайд этилишича, тўй-ҳашам ва бошқа оилавий тадбирларни ихчам ўтказишни йўлга қўйишга муайян меъёрий ҳужжат билан эмас, одамлар ўртасида кенг кўламли тарғибот-ташвиқот, шахсий ибрат, намунали тадбирлар мисолида эришиш ҳар жиҳатдан фойдали экани билдирилган.

Ушбу қарор эълон қилинганига кўп бўлмасдан, тўйларда пул сочиб машҳур бўлаётган самарқандлик йигит ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Сенаторларнинг фикрича, оилавий тадбирларни миллий қадриятлар асосида, камхарж, дабдабалардан холи ўтказишни кенг жамоатчилик ва ҳар бир инсон онгли равишда англаб етмоғи лозим.​ Айрим ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларга кўра, тўй ва шу каби оилавий тадбирларга сарфланаётган пуллар иқтисодий драйв яратиб, анча-мунча оиланинг қора қозонини қайнатади. Лекин, тўйда пул сочиш-чи?

Очиғи, кимнидир "айбдор"га чиқариб, танбеҳ беришдан йироқмиз. Минг қилса ҳам эркин фуқаролик жамиятини қуриб, ўзбекча демократия моделини илгари суряпмиз. Биз орзу қилган жамиятда фуқаролар нимани истаса, шуни бажаради, фақат қоидани бузмаса бас. Қолаверса, шарқда бировнинг чўнтагидаги пулни ҳисоблаш одобдан эмас.

Шунга қарамай, мақсадсиз, дабдабага берилган кишилар билан жамият кўзлаган узоқдаги маррага етиб бориши ҳам қийин. Исрофгарчиликка қарсак чалган халқ инъом этилган неъматларнинг қадрига етмайди. Серғайрат, тиришқоқ, энг муҳими билимли ва ҳалол ёшлар сув ва ҳаводек зарур бўлган жамиятда иллатларга қарши курашиш мақсадга мувофиқ бўларди.





Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди 25 апр, 20:12 1
  • Ботир Қодиров: “5 ёшимда отамни мендан тортиб олишган” 25 апр, 19:37 5
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 111
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 91
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 77
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 97
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ғазодаги оммавий қабрлардаги жасадларнинг камида 20 таси тириклай кўмилгани маълум қилинди 25 апр, 20:47 1
  • МБ раиси: Бюджет харажатларининг юқори даражада ошиши инфляцияга ҳам таъсир қилади 25 апр, 20:28 0
  • Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди 25 апр, 20:12 1
  • Ботир Қодиров: “5 ёшимда отамни мендан тортиб олишган” 25 апр, 19:37 5
  • Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ" 25 апр, 19:12 48
  • Буркина-Фасо армияси 223 нафар тинч аҳоли вакилларини қириб ташлагани айтилмоқда 25 апр, 18:48 61
  • Дэвид Кэмероннинг Марказий Осиё давлатларига сафари: Ғарб нимадан хавотирда? 25 апр, 18:18 86
  • Хави: "Қароримни ўзгартирдим, чунки..." 25 апр, 18:00 44
  • Россия қуролли кучлари Черкаск ва Днипропетровск вилоятларига зарба берди 25 апр, 17:36 78
  • Полша Киевга ҳарбий хизматга мажбур бўлган эркакларни қайтаришда ёрдам бермоқчи 25 апр, 17:13 50
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 113
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 34
  • Бўлимлар