«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 13:51
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда тилла тангаларни сотиш бўйича низом ишлаб чиқилди

20 июл, 15:26 5 349 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда тилла тангаларни сотиш бўйича низом ишлаб чиқилди Ўзбекистонда қимматбаҳо металлардан ясалган тангалар сотила бошлаши ҳақида хабар бериб ўтгандик. Бу Президентнинг “Ўзбекистон Республикасида қимматбаҳо металлардан ўлчовли ёмбиларни ишлаб чиқариш ва қимматбаҳо металлар бозори фаолиятини тартибга солишни ташкиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида кўзда тутилган.

Тангаларни юбилей саналари, тарихий ва замонавий даврнинг муҳим воқеалари ҳамда жамият ҳаётидаги бошқа воқеаларга бағишлаб чиқариш режалаштирилмоқда. Ўзбекистон Марказий банки бундай тангаларни сотиш ва сотиб олиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини эълон қилди.

Ҳужжатга мувофиқ, Марказий банк тангалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида номинал қиймати бўйича нақд пул шаклидаги қонуний тўлов воситаси, шунингдек номинал қийматидан фарқ қилувчи нархларда коллекция, инвестиция ва тезаврация (жамғарма) объектлари сифатида муомалада бўлиши мумкин.

Марказий банк ҳар ҳафтада камида бир марта қимматбаҳо металларнинг бир грамм нархини аниқлайди ва эълон қилади. Мазкур нарх қимматбаҳо металларнинг бир трой унцияси учун аввалги куннинг Лондон қимматбаҳо металлар ассоциацияси (ЛБМА)нинг эрталабки фиксинг нархи ва сўмнинг АҚШ долларига нисбатан расмий курсидан фойдаланиб белгиланади.

Марказий банк тангаларини сотиш ва қайтиб сотиб олиш Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармалари ва тижорат банклари томонидан амалга оширилади ва уларнинг жойлашган манзили ҳақида маълумотлар Марказий банкнинг расмий веб-саҳифасида эълон қилинади.

Марказий банк тангалари жисмоний шахсларга нақд ва нақдсиз пул ҳисоб-китоблари асосида, шу жумладан халқаро тўлов карталари орқали амалга оширилади.

Марказий банк тангаларининг юридик шахсларга сотуви тўловни талаб қилиб олингунча депозит ҳисоб рақамидан пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

Лойиҳа билан 3 августга қадар танишиш, унга таклиф ва изоҳларни киритиш мумкин. 6 август куни кучга кириши режалаштирилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 200
  • Ўзбекистонда 1 грамм олтин нархи 1 млн сўмдан ошди 17 апр, 19:48 122
  • Долларнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 16 апр, 18:57 109
  • Ўзбекистонда хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқлари ҳимояси кучайтирилади 16 апр, 08:14 73
  • Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 15 апр, 19:30 211
  • Кувайт Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга сармоя киритмоқчи 13 апр, 17:27 66
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ҳоким ёрдамчилари Хитойнинг камбағалликни қисқартириш бўйича тажрибасини ўрганишни бошлади 19 апр, 12:49 1
  • АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин 19 апр, 12:23 0
  • Ўзбекистонда биринчи люкс сайёҳлик поездлари қатнови йўлга қўйилди 19 апр, 12:00 1
  • Россияда амалдорларнинг хорижга чиқишига чекловлар кучайтирилмоқда 19 апр, 11:36 12
  • Озарбайжон Эронга қарши ҳужумда фойдаланиш учун Исроилга аэродромларини топширди 19 апр, 11:09 157
  • Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди 19 апр, 10:44 39
  • “Байер” клуби мағлубиятсиз серия бўйича рекорд ўрнатди 19 апр, 10:24 51
  • Туркия шимолида 5,6 магнитудали зилзила юз берди (видео) 19 апр, 10:00 46
  • Исроил дронлар орқали Эронга зарба берди 19 апр, 09:35 256
  • NASA: Хитой Ойни ўзиники қилиб олмоқчи 19 апр, 09:09 130
  • Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Клубим мени қўйиб юбормоқчи эмасди, бироқ..." 19 апр, 08:50 147
  • Йенс Столтенберг: “Украина ҳарбийлар етишмовчилиги муаммосини ўзи ҳал қилиши керак” 19 апр, 08:26 115
  • Бўлимлар