«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 01:54
ЎЗO‘Z

Шерзод Шерматов: «Энди барча давлат идоралари ўқитувчиларга халақит қилиши эмас, ёрдам бериши керак» (видео)

20 июл, 08:02 4 867 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шерзод Шерматов: «Энди барча давлат идоралари ўқитувчиларга халақит қилиши эмас, ёрдам бериши керак» (видео) Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Шавкат Мирзиёев томонидан 17 июль куни ўтказилган йиғилишни «халқ таълими соҳасида инқилобий ўзгаришларга сабаб бўладиган тарихий воқеа» деб атади. У ўз Facebook саҳифасида шу ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашган.

«Бундан буён энди барча давлат идоралари мактаб ва ўқитувчилар фаолиятига халақит қилиши эмас, балки кўмаклашиши керак! Акс ҳолда Президентимиз томонидан белгилаб берилган янги сиёсатга қарши чиққан бўлади!» деб ёзди халқ таълими вазири.

Вазирнинг маълум қилишича, президент томонидан берилган шунча топшириқлардан кейин ҳам жойларда халқ таълими тизими ходимларига тазйиқ ўтказиш ҳолатлари кузатилса, Ўзбекистон Республикаси бош прокурорига бундай ҳолатларга жуда қатъий чора кўриш топширилган.

«Шунинг учун барча даражадаги раҳбарлардан Президентимизнинг халқ таълими тизими ходимларини ўз функционал вазифаларидан бошқа ишларга жалб этмаслик бўйича топшириқларини сўзсиз ижросини таъминлашларини кутиб қоламиз», - деб ёзган Шерзод Шерматов.

«Халқ таълими тизимининг 580 мингдан ортиқ вакиллари учун эса кечаги йиғилиш ўзига хос байрам бўлиши билан биргаликда, жуда катта масъулият юклайди. Барчамиз давлатимиз раҳбари томонидан яқин 3-4 йил учун белгилаб берилган ушбу улкан вазифаларни тўлақонли ва сифатли амалга ошириш учун бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этишимиз зарур!» - дея фикр билдирган халқ таълими вазири.

Шерматовнинг қўшимча қилишича, ушбу вазифалар ижроси юзасидан яқин кунларда тегишли ҳужжатлар лойиҳалари тайёрланиб раҳбариятга киритилади.

Қайд этиш жоиз, халқ таълими вазири Шерзод Шерматов «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервьюсида Ўзбекистонда таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилишини маълум қилган.
Ўқитувчининг ижтимоий мавқеини ошириш ўқувчи камолотининг бош омилидир

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 июль куни умумий ўрта таълим тизимини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Опубликовано Xalq ta'limi vazirligi - Министерство народного образования Среда, 18 июля 2018 г.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди 25 апр, 20:12 61
  • Ботир Қодиров: “5 ёшимда отамни мендан тортиб олишган” 25 апр, 19:37 219
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 133
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 103
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 83
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 97
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 0
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 0
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 0
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 0
  • “Рома” ўйини очилиб кетган Шомуродовни қайтарадими? 25 апр, 23:13 91
  • Равшан Ҳайдаров: Саудия Арабистонига “сюрприз”ларимиз бор... 25 апр, 22:46 70
  • U-23 Осиё кубоги. Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда! 25 апр, 22:31 79
  • Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради 25 апр, 22:22 15
  • Файзуллаев Европага қачон кетиши айтилди 25 апр, 21:56 145
  • Украина урушда илк бор АҚШнинг узоқ масофали баллистик ракеталаридан фойдаланди 25 апр, 21:30 177
  • АҚШда Ғазодаги урушга қарши намойишда қатнашган юзлаб талабалар ҳибсга олинди 25 апр, 21:09 51
  • Ғазодаги оммавий қабрлардаги жасадларнинг камида 20 таси тириклай кўмилгани маълум қилинди 25 апр, 20:47 120
  • Бўлимлар