«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 10:09
ЎЗO‘Z

Умид Аҳмаджонов Италия футбол федерацияси мутасаддилари билан учрашди (фото)

19 июл, 23:30 4 068 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Умид Аҳмаджонов Италия футбол федерацияси мутасаддилари билан учрашди (фото) Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов ташаббуси билан Италия футбол ассоциацияси билан ҳам ҳамкорлик бўйича келишувга эришилган эди, деб хабар беради Миллий олимпия қўмитаси расмий сайти.

Келишувга асосан, Италия мураббийлари ассоциацияси президенти ва Италия футбол федерацияси мураббийлар мактаби раҳбари Ренцо Уливьери ҳамда Италия футбол федерациясининг Ёшлар сектори техник координатори, «Аталанта» клуби академияси мутахассиси Стефано Бонаккорсолар Тошкентга ташриф буюриб, юртимиздаги мураббийлар учун семинар ўтказишмоқда.

Бугун Миллий олимпия қўмитаси Президенти ва ЎФА вице-президенти Умид Аҳмаджонов Ренцо Уливьери ва Стефано Бонаккорсолар билан учрашди.

Учрашув давомида Италия футбол федерацияси билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, юртимиздаги мутахассислар, жумладан, футбол мураббийларининг малакасини оширишда Италия футболи тажрибасидан унумли фойдаланиш, иш ўрганиш мақсадида мураббийларимизни Италияга юбориш масалалари муҳокама қилинди.

Маълумот учун, италиялик мутахассислар томонидан ўтказилаётган семинарлар давомида мураббийларга машғулот ўтказиш тартиби, учрашувларга тактик ва жисмоний тайёргарлик кўриш масалалари бўйича ўқув курслари ташкил қилинади. Семинарларнинг сўнгги кунига селекционерлар ҳам жалб қилинади. Куннинг дастлабки қисмида назарий машғулотлар ўтилса, куннинг иккинчи қисмида амалий машғулотларга навбат берилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Клубим мени қўйиб юбормоқчи эмасди, бироқ..." 19 апр, 08:50 75
  • U-23 Осиё Кубоги. Қатар Иорданияга қарши баҳсда сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди 19 апр, 08:08 67
  • Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финалда! 19 апр, 07:48 99
  • Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак" 19 апр, 06:00 94
  • Шармандали мағлубиятдан кейин “Барса” ўйинчилари ўртасида зиддият келиб чиқди 18 апр, 23:12 546
  • Сенсация! U23 Осиё Кубоги 2-турида Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди 18 апр, 21:49 304
  • Сўнгги янгиликлар
  • Туркия шимолида 5,6 магнитудали зилзила юз берди (видео) 19 апр, 10:00 0
  • Исроил дронлар орқали Эронга зарба берди 19 апр, 09:35 93
  • NASA: Хитой Ойни ўзиники қилиб олмоқчи 19 апр, 09:09 72
  • Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Клубим мени қўйиб юбормоқчи эмасди, бироқ..." 19 апр, 08:50 75
  • Йенс Столтенберг: “Украина ҳарбийлар етишмовчилиги муаммосини ўзи ҳал қилиши керак” 19 апр, 08:26 69
  • U-23 Осиё Кубоги. Қатар Иорданияга қарши баҳсда сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди 19 апр, 08:08 67
  • Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финалда! 19 апр, 07:48 99
  • Ширинликлар юз терисига қандай таъсир кўрсатади? 19 апр, 07:30 44
  • Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди 19 апр, 07:00 148
  • Зеленскийга эҳтимолий суиқасднинг тафсилотлари ошкор бўлди 19 апр, 06:30 276
  • Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак" 19 апр, 06:00 94
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 223
  • Бўлимлар