«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 20:04
ЎЗO‘Z

Бош прокуратура Тошкентнинг собиқ ҳокими Раҳмонбек Усмонов ҳибсга олинмаганлигини маълум қилди

18 июл, 00:32 4 814 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бош прокуратура Тошкентнинг собиқ ҳокими Раҳмонбек Усмонов ҳибсга олинмаганлигини маълум қилди Бугун, 17 июль куни ОАВда Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими Раҳмонбек Усмонов ҳибсга олингани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Аммо бош прокуратура матбуот хизмати бу хабарларни тасдиқламади, деб ёзади «Sof.uz».

Хабарларда собиқ ҳоким порахўрлик ва мансабни суиистеъмол қилишда айбланган. Тегишли моддалар бўйича унга нисбатан иш қўзғатилгани ҳам ёзилган эди.

Аммо бош прокуратура бу ахборотни расман инкор этди.

«Расман баён этамизки, биз Раҳмонбек Усмоновни ҳибсга олмаганмиз, бизда бунинг учун асос йўқ. Шунингдек, айтишим мумкинки, собиқ ҳокимга қарши ҳеч қандай жиноий иш қўзғатилмаган», — маълум қилди идора матбуот котиби Сурайё Раҳмонова.

Айни пайтда бир ҳафтача олдин прокуратура Усмонов томонидан турли йилларда имзоланган, ер участкалари ажратилиши ҳақидаги қарорларни тўхтатгани маълум бўлди. Лекин бош прокуратура вакиллари бу собиқ ҳокимни ҳибсга олиш учун асос бўлмаслигини тушунтирди.

Жорий йил апрелида Раҳмонбек Усмонов пойтахт ҳокимлигидан бўшатилиб, Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигига бошлиқнинг биринчи ўринбосари сифатида ўтказилган эди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 10
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 51
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 30
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 18
  • Лезвия билан баданини кесган йигит ҳодисаси бўйича расмий маълумот берилди 28 мар, 16:44 197
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 74
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди 28 мар, 20:00 0
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 10
  • Украина хавфсизлик хизмати раҳбари: «Савол ўринли, аммо биз тан олмаймиз» 28 мар, 19:30 69
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 51
  • Ўзбекистонлик беш нафар ҳакам Қатардаги U-23 Осиё кубогида фаолият олиб боради 28 мар, 18:49 24
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 30
  • UzAuto Motors автомобилларидан бирига шартнома беришни бошлайди 28 мар, 18:02 68
  • Рус нашрлари: «Крокус»да теракт уюштирганлар наркотик таъсирида бўлган 28 мар, 17:40 261
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 18
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 156
  • Лезвия билан баданини кесган йигит ҳодисаси бўйича расмий маълумот берилди 28 мар, 16:44 197
  • Қандли диабет касаллигида рўза тутса бўладими? 28 мар, 16:20 110
  • Бўлимлар