«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 16 2024, 10:05
ЎЗO‘Z

Кореяда ишлашни истовчилар учун янгича имтиҳонлар жорий этилади

14 июл, 18:56 4 887 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Кореяда ишлашни истовчилар учун янгича имтиҳонлар жорий этилади Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тасарруфидаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ташаббуси билан «Кореянинг бандликка рухсат бериш тизими бўйича корейс тилидан бўлиб ўтадиган навбатдаги тест синовлари» мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.

Тадбирда Корея Республикасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун топшириладиган тест синовлари бўйича юзага келаётган саволлар, тест синовларини ўтказиш тартиби, номзод фуқаролар учун қўйиладиган талаблар, умуман, бу жараёнлар билан боғлиқ долзарб масалаларни тегишли ташкилот ва оммавий ахборот воситалари вакиллари билан бирга, атрофлича муҳокама қилинди.

Айтилишича, Республикамиз фуқароларини чет элларда ишга жойлаштириш мақсадида Корея, Туркия, Қозоғистон, Латвия Республикалари, Россия Федерацияси, БАА, Уммон Султонлиги, Япония, Польша ва Чехия каби бир қатор давлатларнинг ваколатли ташкилотлари билан мулоқот ва муҳокамалар олиб борилган.

Амалга оширилган ишлар натижасида биргинаРоссия Федерациясининг ўзида 40 дан ортиқ, Туркия, Польша ва Япониянинг 10 дан ортиқ ваколатли ташкилотлари, йирик иш берувчи корхоналар ва кадрлар агентлиги билан шартномалар имзоланган.

Хорижий давлатларнинг ваколатли ташкилотлари билан тузилган Битим ва шартномаларга асосан 2018 йилнинг 6 ойи давомида Корея Республикасига 1243 нафар, Россия Федерациясига 513 нафар, Туркияга 241 нафар ва Польшага дастлабки 5 нафар фуқароларимиз ишга юборилди.

Таъкидланишича, энди хорижий фуқароларни Кореяда меҳнат фаолиятини амалга оширишда бўлиб ўтадиган тест синовлари фақатгина фуқароларнинг корейс тилини билиш даражасини аниқлаш билан чекланиб қолмасдан, унинг малакаси, жисмоний ҳолати ва тажрибасини аниқлашни ўз ичига олган ҳолда ўтказиладиган малака тестларидан ҳам иборат бўлади.

Малака тестида номзоднингкасб маҳорати, жисмоний ҳолати, ранг бўйича кўрлик (далтонизм) даражаларига алоҳида эътибор берилади.

Бундан ташқари, умуртқа ораси диски чурраси мавжуд, бармоғи ампутация қилинган аризачилар балли тизимга асосланган тестда иштирок эта олмайдилар.

Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш хизматининг хати ва унга илова қилинган рўйхатга асосан, 2018 йил 24-29 март кунлари, аввал Корея Республикасида меҳнат фаолиятини муваффақиятли битириб қайтган фуқаролар учун онлайн рўйхатга олиш жараёни ва 2018 йил4-21 май кунлари махсус тест синовлари бўлиб ўтди. Унда Корея томонидан тақдим этилган рўйхатга асосан рўйхатга олинган 1951 нафар фуқаро иштирок этди ва улардан 246 нафар фуқаро синовлардан муваффақиятли ўтди.

Кореяда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун корейс тилидан навбатдаги тест синовларида қатнашиш истагини билдирган, 2018 йилнинг9-15 май кунлари онлайн рўйхатдан ўтган ва банк тўловини амалга оширган ҳамда Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати томонидан тасдиқланган фуқаролар учун 2018 йил 20 июл-28 август кунлари навбатдаги тест синовлари ўтказилиши белгиланган.

Тест синовлари фуқароларнинг келиши белгиланган ҳар бир кунда 4 босқичда амалга оширилади.

Тест жараёни 2 қисмдан,ўқиш (20 та савол) ва эшитиш (20 та савол) қисмларидан иборат. Ҳар бир қисмнинг давомийлиги 25 минутдан жами 50 минутни ташкил этади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Дудуқланган болани қўрқитиш усулида даволашга уринган аёл ўқув маркази очгани ҳақида видео тарқалди 15 апр, 22:50 208
  • Шавкат Мирзиёев бир қатор давлатларнинг ТИВ раҳбарларини қабул қилди 15 апр, 22:00 89
  • Шавкат Мирзиёев Кўрфаз давлатлари ташкилоти бош котибини қабул қилди 15 апр, 21:36 44
  • Ўзбекистонда миллий контент яратишдаги муаммолар муҳокама қилинди 15 апр, 20:49 67
  • Шавкат Мирзиёев Қатар делегациясини қабул қилди 15 апр, 19:46 46
  • Ўзбекистон ТИВ Яқин Шарқдаги вазият бўйича баёнот берди 15 апр, 18:28 116
  • Сўнгги янгиликлар
  • Байден ва рафиқасининг умумий даромади эълон қилинди 16 апр, 09:43 15
  • Украина кучлари Қримдаги Россия қўмондонлик пунктига зарба берди 16 апр, 09:41 25
  • АҚШ Киевнинг дронларни йўқ қилишда ёрдам бериш ҳақидаги илтимосига жавоб қайтарди 16 апр, 09:38 43
  • Нетаняҳу Эронга жавоб учун нишонлар рўйхатини тайёрлашни буюрди 16 апр, 08:18 75
  • Ўзбекистонда хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқлари ҳимояси кучайтирилади 16 апр, 08:14 24
  • Украина 100 км дан ортиқ парвоз масофасига эга камикадзе дронини яратди 16 апр, 06:47 72
  • Зеленский Ғарбдан Украинани худди Исроилдек ҳимоя қилишни сўради 16 апр, 00:23 254
  • Британия бош вазири: “G7 мамлакатлари Эронга қарши чора кўриш масаласини муҳокама қиляпти” 15 апр, 23:59 123
  • Оренбургдаги сув тошқинлари оқибатида 18,5 мингга яқин турар жой биносини сув босди 15 апр, 23:13 159
  • Дудуқланган болани қўрқитиш усулида даволашга уринган аёл ўқув маркази очгани ҳақида видео тарқалди 15 апр, 22:50 208
  • Кино соҳасида ҳам муваффақиятга эришган жаҳонга машҳур хонандалар 15 апр, 22:22 115
  • Шавкат Мирзиёев бир қатор давлатларнинг ТИВ раҳбарларини қабул қилди 15 апр, 22:00 89
  • Бўлимлар