«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 21:46
ЎЗO‘Z

Мия фаолиятига кўмаклашувчи маҳсулотлар (фото)

12 июл, 14:25 10 653 ---
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Мия фаолиятига кўмаклашувчи маҳсулотлар (фото) Таом нафақат соғлиқ ва қоматга, балки мия фаолиятига ҳам таъсир кўрсатади. Мисол учун ёғли таомлар қисақа муддатли хотирани сусайтиради. Лекин мия фаолиятини яхшилайдиган маҳсулотлар ҳам талайгина. Бугун улардан бештасини кўриб чиқамиз.

1. ҚАҲВА
Қаҳва эрталабки уйқучанликни енгиб, тетиклаштириши ҳеч ким учун сир эмас. Иш вақтида тетиклашиш учун қаҳвадаги кофеин ёрдам беради: диққатни жамлашда ва реакция тезлигини оширишда кўмаклашади.

Маслаҳат: ҳаддан ташқари кўп қаҳва ичманг! Кофеин — бу ўрганиб қолишни чақирадиган психостимулятор. Шунинг учун кунига 1–2 финжондан кўп қаҳва ичмаган маъқул.

2. ЁНҒОҚЛАР
Сиз ишлаётганда мия зўриқади ва қувват сарфлайди. Ишингиз қанчалик қийин бўлса, шунчалик кўп қувват сарфланади. Ёнғоқлар витаминлар ва оқсилга бой бўлгани сабабли мияни қувват билан таъминлайди. Унинг таркибидаги магний эса стресс ва ортиқча зўриқишлардан ҳимоя қилади.

Маслаҳат: меъёрни билинг! Ёнғоқлар калория ва ёғларга бой. Ҳадан ташқари кўп истеъмол қилсангиз ортиқча вазн орттириб олишингиз ҳеч гап эмас.

3. БАЛИҚ
Бизнинг миямиз 60% ёғлардан ташкил топган бўлиб, уларнинг ярми — омега-3 ёғли кислоталари . Мия уларни янги нейронлар ва асаб толалари ҳосил қилиш учун сарфлайди. Омега-3 организм томонидан ишлаб чиқарилмайди, шунинг учун уни таом орқали истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ. Омега кислоталари балиқ маҳсулотларида кўпроқ учрайди.

Маслаҳат: Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш вазирлиги балиқ маҳсулотларини камида ҳафтасига 2 марта истеъмол қилишни тавсия қилади. Улар мия фаолияти, юрак ва қон-томир тизими учун жуда фойдали бўлиб, инфаркт ва инсультни олдини олишга ёрдам беради.

4. ҚОРА ШОКОЛАД
Таркибида 70%дан кам бўлмаган какаога эга қора шоколадлар хотирани яхшилаб, кайфиятни кўтарувчи дофамин гормони ишлаб чиқарилишида кўмаклашади.

Маслаҳат: меъёрдан ортиқ шоколад истеъмол қилманг. Айниқса сутли шоколадлар қондаги қанд миқдорини ошириб, бир муддатдан сўнг чарчоқ ва ланжлик ҳисларини келтириб чиқаради.

5. ҚОРАҒАТ
Қорағат сизни супермен қилмасада, мия ҳужайраларини ёшга боғлиқ ўзгаришлардан ҳимоя қилади. Унинг таркибидаги антоцианлар организмда тўпланиб, мия ҳужайраларининг ўзаро алоқасини яхшилайди.

Маслаҳат: нафақат янги терилган, балки музлатилган қорағат ҳам жуда фойдали. Қуритилгани ҳақида эса бундай дея олмаймиз.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради 25 апр, 22:22 78
  • Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради 25 апр, 14:30 110
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 224
  • Илмий тадқиқот: D витамини танқислиги бедаво касалликларга олиб келиши мумкин 24 апр, 14:14 95
  • Организмда тромб ҳосил бўлганининг 10 та белгиси 24 апр, 07:22 313
  • Қуруқ йўтални юмшатишда ёрдам берадиган учта халқона усул 22 апр, 15:13 139
  • Сўнгги янгиликлар
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 0
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 0
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 1
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 8
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 11
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 18
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 72
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 47
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 40
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 124
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 128
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 134
  • Бўлимлар