«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 11:04
ЎЗO‘Z

Америкалик 3 яшар бола ҳаво иссиқ кунда автомобил ичида қолиб вафот этди…

12 июл, 11:57 3 854 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Америкалик 3 яшар бола ҳаво иссиқ кунда автомобил ичида қолиб вафот этди… Фожиа Американинг Теннесси штатига қарашли Суитуотер шаҳарчасида содир бўлган. Маълумотларга кўра, Анита Гибсон исмли аёл қўшниникида ўт ўраётганди. Неваралари унинг қарамоғида қолгани сабабли вақтинча қараб туриш учун 15 ёшли неварасига укаларини ишониб топширганди.

Бир маҳал уйига қайтса, неваралар йўқ. Дарвоза ланг очиқ. Жонҳолатда ҳовли четидаги «Honda Accord» автомобили томон чопди. Не кўз билан кўрсинки, 3 яшар кенжа ўғил невараси машина ичига қамалиб қолган, аллақачон иссиқ элтиб ҳушини йўқотган экан.

Аёл неварасини ҳушига келтиришга уринди. Аммо уддасидан чиқа олмади. Дарров «Тез ёрдам»га қўнғироқ қилди. Бахтга қарши врачлар боланинг ҳаётини сақлаб қола олишмади. У иссиқдан бўғилиб бўлган экан.

Мутахассисларнинг маълумотига кўра, ўша куни штатда ҳаво ҳарорати +30 даражагача кўтарилган.

Ҳозирча ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилмади. Терговчилар, полиция ходимлари қўшниларни сўроқ қилишмоқда.

Ҳисоб-китоблар кўрсатдики, шунинг билан Америкада 2018 йил аввалидан то шу кунга қадар 23 нафар бола автомобилга қамалиб, иссиқдан бўғилиш оқибатида жон таслим қилибди. Охирги марта журналистлар Техас штатида 9 ойлик қиз чақалоқ автомобил салонида қолиб кетиш натижасида иссиққа бардош бера олмай вафот этгани ҳақида ёзишганди.

Манба: Hordiq.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тайванда ўнлаб кучли зилзилалар содир бўлди 23 апр, 10:30 1
  • АЭХА раҳбари: Эрон атом бомбасини яратишга яқин турибди 23 апр, 10:04 2
  • Туя сути кундалик эҳтиёжга айланиши кутиляпти 23 апр, 09:39 19
  • Эрон раҳбари Раисий музокара ўтказиш учун Покистонга келди 23 апр, 09:16 11
  • Ким Чен Инга аталган қўшиқ (видео) 23 апр, 08:56 54
  • Украина маъмурияти май ойида фронтдаги вазият ёмонлашишидан огоҳлантирди 23 апр, 08:30 52
  • Сўнгги янгиликлар
  • Кредитни қайтармаган тадбиркор 1,6 млрд. сўмлик биносидан айрилди 23 апр, 10:48 0
  • Тайванда ўнлаб кучли зилзилалар содир бўлди 23 апр, 10:30 1
  • АЭХА раҳбари: Эрон атом бомбасини яратишга яқин турибди 23 апр, 10:04 1
  • Туя сути кундалик эҳтиёжга айланиши кутиляпти 23 апр, 09:39 19
  • Эрон раҳбари Раисий музокара ўтказиш учун Покистонга келди 23 апр, 09:16 11
  • Ким Чен Инга аталган қўшиқ (видео) 23 апр, 08:56 54
  • Украина маъмурияти май ойида фронтдаги вазият ёмонлашишидан огоҳлантирди 23 апр, 08:30 52
  • Германия ва Британияда Хитой учун жосуслик қилган шахслар ҳибсга олинди 23 апр, 08:10 22
  • “Интер” дербида “Милан”ни мағлуб этиб, Италия чемпионлигини қўлга киритди 23 апр, 08:05 19
  • Футзал бўйича Осиё Кубогининг чорак финал жуфтликлари маълум бўлди 23 апр, 07:59 83
  • НАТО, Россия, Украина, Хитой ҳарбий мақсадларда 2023 йилда қанча сарфлади? 23 апр, 00:23 129
  • Хоразмда ўз танишини уйига чақириб, ўлдирган аёл қамоққа олинди 22 апр, 23:59 297
  • Бўлимлар