«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 22:18
ЎЗO‘Z

Кўзингиз хиралашишининг 5 та асосий сабаби

06 июл, 21:24 30 109 ---
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Кўзингиз хиралашишининг 5 та асосий сабаби Кўз инсоннинг энг кўп ишлайдиган аъзоларидан биридир. Ҳозир офису идораларда ўтириб ишлайдиганларнинг кўпчилигида кўриш қобилияти пасаймоқда. Сабаби оддий: қоғоздаги турли катталикдаги ҳарфли матнлар, компьютер олдида узоқ ўтириб ишлаш, телефонга узоқ тикилиш… Боз устига, уйга боргач, «зангори экран»дан кўз узмаймиз. Бундай зўриқишдан ҳар қандай ўткир кўз ҳам чарчайди. Бу жараённи тўхтатиш мумкинми?

Мутахассисларнинг айтишича, бу кўп жиҳатдан ўзимизга боғлиқ. Хўш, кўриш қобилияти нега пасайиб кетади? Бунинг бешта сабаби бор.

Биринчиси
Кўз мушакларининг ишламаслиги. Атрофдаги буюмларни кўришимиз кўз пардасига боғлиқ. Агар мунтазам равишда кўзни матнлар ва компьютер экранидан узмасак, кўз гавҳари мушаклари кучсизланиб, бўшашиб қолади. Ишламай қўйган ҳар қандай мушак эса бора-бора кучсизланиб, шаклини йўқотади.

Нима қилиш керак? Узоқ ва яқинни доим яхши кўриш учун кўз мушакларини машқ қилдириш талаб этилади. Машқ жуда оддий: диққатни жамлаб, олдин узоқдаги буюмларга, сўнг яқиндагиларига галма-галдан қаралади.

Иккинчиси

Тўрпарданинг қариши. Кўз тўрпардаси ҳужайралари кўришга ёрдам берадиган ёруғликка таъсирчан пигментлардан ташкил топган. Ёш улғайган сари улар йўқола боради ва кўриш қобилияти пасайиб кетади.

Нима қилиш керак? Имкон қадар таркибида А витамини кўп бўлган маҳсулотлар (сабзи, сут, гўшт, балиқ гўшти)дан истеъмол қилиш тавсия этилади. Кўриш пигментларини тиклашга черника ҳам яхши фойда беради.

Учинчиси
Қон айланишининг ёмонлашуви. Инсон организмидаги барча ҳужайралар қон томирлари орқали озиқланади ва нафас олади. Кўз тўрпардаси арзимас қон айланиши бузилишидан ҳам азият кўради. Офтальмологлар кўз тубини текшираётганда ҳам, айнан, шунга жиддий эътибор қаратади. Тўрпардаларда қон айланишининг бузилиши оғир хасталикларга олиб келиши мумкин.

Нима қилиш керак? Тез-тез кўз шифокори кўригидан ўтиб туринг. У қон айланишини яхшилайдиган дори ва препаратларни тайинлайди.

Тўртинчиси
Кўзнинг ҳаддан ташқари зўриқиши. Кўз керагидан ортиқча ёруғликдан ҳам, меъёридан паст ёруғликдан ҳам бирдай кучли зўриқади.

Нима қилиш керак? Аввало, ўта ёруғлик ёки хира ёруғликда ишлашдан тийилиш лозим. Кўчада қуёшга қарши кўзойнак тақиб юриш тавсия этилади. Майда ҳарфли матнларни ўқимаслик ва хира жойда ишламаслик керак. Транспортда ўқиш ҳам жуда зарарли. Нотекис ёруғлик ва чайқалиш кўриш қобилиятига салбий таъсир қилади.

Бешинчиси

Кўз шилимшиғининг қуруқшаб қолиши. Тасвирларни аниқ-тиниқ кўришда кўз шилимшиғининг тозалиги жуда муҳим. Негаки, ундан буюмлардан қайтган, синган ёруғлик ўтади. У эса ёш суюқлиги билан ювиб турилади. Шу боис кўзлар қуруқшаб қолганда кўриш ёмонлашади.

Нима қилиш керак? Кўзлардан бир-бир ёш келиб туриши фойдали ва табиий. Айримлар пиёз тўғраб, кўзларни ёшлантиради, баъзилар томизғи дорилардан фойдаланади. Ҳар иккала ҳолат ҳам яхши наф беради.

Манба: Od-press.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради 25 апр, 14:30 81
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 187
  • Илмий тадқиқот: D витамини танқислиги бедаво касалликларга олиб келиши мумкин 24 апр, 14:14 90
  • Организмда тромб ҳосил бўлганининг 10 та белгиси 24 апр, 07:22 302
  • Қуруқ йўтални юмшатишда ёрдам берадиган учта халқона усул 22 апр, 15:13 133
  • Қайси одатлар саратон ривожланишига олиб келиши мумкин? 21 апр, 12:27 209
  • Сўнгги янгиликлар
  • Файзуллаев Европага қачон кетиши айтилди 25 апр, 21:56 9
  • Украина урушда илк бор АҚШнинг узоқ масофали баллистик ракеталаридан фойдаланди 25 апр, 21:30 60
  • АҚШда Ғазодаги урушга қарши намойишда қатнашган юзлаб талабалар ҳибсга олинди 25 апр, 21:09 35
  • Ғазодаги оммавий қабрлардаги жасадларнинг камида 20 таси тириклай кўмилгани маълум қилинди 25 апр, 20:47 77
  • МБ раиси: Бюджет харажатларининг юқори даражада ошиши инфляцияга ҳам таъсир қилади 25 апр, 20:28 71
  • Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди 25 апр, 20:12 33
  • Ботир Қодиров: “5 ёшимда отамни мендан тортиб олишган” 25 апр, 19:37 132
  • Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ" 25 апр, 19:12 92
  • Буркина-Фасо армияси 223 нафар тинч аҳоли вакилларини қириб ташлагани айтилмоқда 25 апр, 18:48 90
  • Дэвид Кэмероннинг Марказий Осиё давлатларига сафари: Ғарб нимадан хавотирда? 25 апр, 18:18 175
  • Хави: "Қароримни ўзгартирдим, чунки..." 25 апр, 18:00 66
  • Россия қуролли кучлари Черкаск ва Днипропетровск вилоятларига зарба берди 25 апр, 17:36 126
  • Бўлимлар