«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 10 2024, 06:23
ЎЗO‘Z

Валюта айирбошлашнинг янги тартиблари белгиланди

04 июл, 22:37 4 555 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Валюта айирбошлашнинг янги тартиблари белгиланди Марказий банк Бошқаруви қарори билан тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга оширишнинг янги тартиби тасдиқланди, деб хабар берди Norma.

Биринчидан
, жисмоний шахслар халқаро тўлов карталаридаги (кейинги ўринларда ХТК) маблағларни валюта айирбошлаш шохобчасидаги тўлов терминаллари, чакана амалиётлар кассалари, автоматлаштирилган банк шохобчаси ёки банкоматлар орқали нақд шаклда ечиб олишлари мумкин. Бунда жисмоний шахсга нақд маблағлар билан бирга тегишли тўлов ҳужжатлари берилади.

Бундан ташқари, автоматлаштирилган банк шохобчасида нақд хорижий валютани миллий валютага айирбошлаш, шунингдек бошқа чакана тўловларни амалга ошириш мумкин бўлади.

Иккинчидан, валюта айирбошлаш шохобчалари энди ХТКдаги маблағларни нақдлаштириш билан бир қаторда божхона чегарасида божхона тўловлари ва йиғимларини қабул қиладиган бўлишди.

Учинчидан, банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш махсус дастури жорий қилинади. Резидент жисмоний шахслар масофадан туриб махсус дастурдан фойдаланган ҳолда чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш, ХТКдан пул маблағларини муддатли депозитларга ўтказиш операцияларини амалга оширишлари мумкин бўлади. Бунинг учун дастурни компьютер, планшет, уяли телефон ёки бошқа тегишли қурилмаларга юклаб олиш ҳамда ундан фойдаланиш шартлари билан боғлиқ офертани қабул қилиш лозим.

Бунда онлайн-режимда валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш учун махсус дастуридан фойдаланиладиган тижорат банкида жисмоний шахс номига банк картаси ва ХТК очилган бўлиши лозим.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Доллар курси яна «сакради» 07 мая, 18:02 185
  • Ўзбекистон халқаро инвестиция форумида қандай келишувларга эришди? 05 мая, 17:50 70
  • Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида парранда кўп боқилади? 05 мая, 12:38 143
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 82
  • Президент АҚШ, Хитой ва Европанинг етакчи компаниялари раҳбарларини қабул қилди 03 мая, 20:53 52
  • 2024 йилга субсидия миқдори белгиланди 02 мая, 19:28 141
  • Сўнгги янгиликлар
  • "Боруссия Д" ЕЧЛ финалида "Реал"га мағлуб бўлса, кўпроқ фойда кўради... 10 мая, 01:42 86
  • Баҳслари тугамаётган ўйиндаги энг шубҳали қарор бўйича экспертлар хулосаси чиқди 10 мая, 01:36 115
  • Сирдарё ҳокими президент топшириғига кўра боёвутлик отахонга Гулистон шаҳридан уй совға қилди 10 мая, 01:31 37
  • Тестни ечгандан кейин йўналиш танлаш учун абитуриентга 10-15 кун вақт берилади 09 мая, 23:17 33
  • Саудия Арабистони Ҳаж мавсумида учар такси ва дронларни синовдан ўтказади 09 мая, 23:00 28
  • Қариш жараёнини тезлаштириб юборадиган 5 та маҳсулот 09 мая, 22:30 84
  • Жаҳонга машҳур шахслар ва уларнинг оила аъзолари (фото) 09 мая, 22:02 123
  • Индонезия U-23 Гвинеяга ютқазиб қўйди ва Олимпиадага бормайдиган бўлди 09 мая, 21:46 214
  • Францияда тайёрланган 140 метр узунликдаги багет нони Гиннес рекордлари китобига киритилди 09 мая, 21:24 39
  • Донецкдаги ҳарбий тўқнашувда Украинанинг 215 нафар аскари ҳалок бўлди 09 мая, 21:00 560
  • Бахтиёр Саидов Покистон президенти билан учрашди 09 мая, 20:37 63
  • Шавкат Мирзиёев Ғалабанинг 79 йиллигига бағишланган тантанали тадбирда иштирок этди 09 мая, 20:00 152
  • Бўлимлар