«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 12:05
ЎЗO‘Z

Молия вазири: "Солиқ тизимида мавжуд бўлган энг ёмон иллатлар йўқ қилинди"

02 июл, 20:47 4 548 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Молия вазири: "Солиқ тизимида мавжуд бўлган энг ёмон иллатлар йўқ қилинди" Бугун, 2 июль куни “Ўзэкспомарказ”да “Ўзбекистон солиқ сиёсатининг янги концепцияси» мавзусида Пресс-клуб йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, молия вазири Жамшид Қўчқоров ўз фикларини билдириб ўтди.

“Президентимизнинг Солиқ сиёсатини такомиллаштириш тўғрисидаги фармони (Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида”ги Фармони. 2018 йил, 29 июнь. Таҳр.) тарихий аҳамиятга эга. Чунки у мамлакатимиз иқтисодиётида янги бир даврни бошлаб беради. Бунинг сабаби шуки, бугунги кунга қадар ҳам Ўзбекистон солиқ тизимида „Совет даври“ унсурлари бор эди. Бу нималарда кўринади, деб савол берилса, солиққа тортиш ҳамма учун баробар эмаслиги, бозор иқтисодиётининг базавий тамойилларининг инкор қилишини кўрсатиш мумкин”, — дейди Жамшид Қўчқоров.

«Янги фармон билан солиқ тизимида мавжуд бўлган энг ёмон иллатлар йўқ қилинди. Биринчидан, илгари корхоналарнинг товар айланмасидан олинадиган 3,2 фоизлик мажбурий тўловлар мавжуд эди. Корхона раҳбари фойда кўрадими, кўрмайдими, буни тўлашга мажбур эди. Эндиликда айланма маблағдан олинадиган солиқ бекор қилинди.

Иккинчи масала, аҳоли даромадларини солиққа тортиш ҳисобланади. Бизда меҳнатга лаёқатли аҳоли сони 13 миллион бўлса, улардан бор-йўғи 4,6 миллион нафари солиқ тўлайди. Энди қанча одам пенсия олади деб сўралса, улар сони 3,3 миллионни ташкил этади. Демак, 4,6 миллион одам 3,3 миллион пенсионернинг пенсиясини таъминлаб бериши керак. Қўпол қилиб айтганда, 1,5 ишчи бир пенсионерни боқиши керак. Бу каби рақамлар Европанинг энг қариб бораётган давлатларига хос кўрсаткич. Биз ёш давлат бўлсак ҳам, вазият шундай. Шунинг учун ҳам Президент фармони билан иш ҳақи жамғармасидан солиқ олиш кескин камайтирилади. Бундан кўзланган мақсад иш берувчининг ҳам, ишчининг ҳам меҳнатини яширмаслигини таъминлаш”, — дейди молия вазири.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 200
  • Ўзбекистонда 1 грамм олтин нархи 1 млн сўмдан ошди 17 апр, 19:48 122
  • Долларнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 16 апр, 18:57 109
  • Ўзбекистонда хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқлари ҳимояси кучайтирилади 16 апр, 08:14 73
  • Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 15 апр, 19:30 211
  • Кувайт Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга сармоя киритмоқчи 13 апр, 17:27 66
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистонда биринчи люкс сайёҳлик поездлари қатнови йўлга қўйилди 19 апр, 12:00 0
  • Россияда амалдорларнинг хорижга чиқишига чекловлар кучайтирилмоқда 19 апр, 11:36 12
  • Озарбайжон Эронга қарши ҳужумда фойдаланиш учун Исроилга аэродромларини топширди 19 апр, 11:09 157
  • Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди 19 апр, 10:44 38
  • “Байер” клуби мағлубиятсиз серия бўйича рекорд ўрнатди 19 апр, 10:24 51
  • Туркия шимолида 5,6 магнитудали зилзила юз берди (видео) 19 апр, 10:00 46
  • Исроил дронлар орқали Эронга зарба берди 19 апр, 09:35 255
  • NASA: Хитой Ойни ўзиники қилиб олмоқчи 19 апр, 09:09 129
  • Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Клубим мени қўйиб юбормоқчи эмасди, бироқ..." 19 апр, 08:50 147
  • Йенс Столтенберг: “Украина ҳарбийлар етишмовчилиги муаммосини ўзи ҳал қилиши керак” 19 апр, 08:26 115
  • U-23 Осиё Кубоги. Қатар Иорданияга қарши баҳсда сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди 19 апр, 08:08 88
  • Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финалда! 19 апр, 07:48 123
  • Бўлимлар