«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 20:43
ЎЗO‘Z

Эркакларнинг ўлимига сабаб бўлувчи "энг хавфли касаллик" ҳақида

30 июн, 07:02 12 713 ---
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Эркакларнинг ўлимига сабаб бўлувчи "энг хавфли касаллик" ҳақида Эркаклар аёлларга нисбатан ўртача беш йилга кам яшашади. Шу боис эркаклар соғлиғига катта эътибор қаратиш ва уни кенг муҳокама қилиш зарур. Статистикага кўра, 5 нафар эркакдан биттаси йил мобайнида бирорта тиббий текширувдан ўтмайди.

Шуни унутмангки, касални даволагандан кўра, унинг олдини олган яхшироқ. Ўз вақтида шифкорга мурожаат қилиш соғайиб кетиш имкониятларини оширади. Қуйида ҳар йили бутун дунё бўйлаб юзлаб эркакларнинг ўлимига сабаб бўлувчи энг хавфли касаллик ва уни юзага келтирувчи омиллар ҳақида сўз юритамиз. Соғлиғингиз учун ўз вақтида қайғуринг ва аянчли статистика қаторини тўлдирманг.

Биринчи рақамли оммавий қотил

Юрак-қон томир касалликларидан вафот этувчилар сони саратоннинг барча турларини қўшганда вафот этадиган кишилар сонидан ҳам кўп. Дунё бўйлаб ҳар йили 325 000 эркак киши юрак касалликлари туфайли ҳаётдан кўз юмади, бу эса ушбу касалликни катта ёшлилар орасида ўлимга олиб келувчи энг хавфли касаллик сифатида қайд этилишига сабаб бўлади. Агар статистикага назар ташлайдиган бўлсак, 4 нафар эркакдан биттаси шу касалликдан жон беради. Шу боис турмуш тарзингизга танқидий кўз билан қараб, керак бўлса, унга ўзгартиришлар киритинг.

Чекиш

Чекиш юракка жуда салбий таъсир кўрсатади ва юрак-қон томир касалликларини келтириб чиқарувчи асосий омил ҳисобланади. Чекувчи эркакларда чекмайдиганларга нисбатан стенокадия ва миокард хуружи касалликлари 2 баробар, юракнинг ишемик касаллиги 2,2 баробар, тўсатдан ўлим эҳтимоли эса 4,9 баробар кўпроқ учрайди.

Семизлик

Ортиқча вазн ҳеч кимга зеб бермаслик билан бирга юрак-қон томир тизими фаолиятини бузади. Семизликнинг энг хавфли тури - бу висцерал (ёки қорин) ёғи, у атеросклероз ва юқори тромб ҳосил бўлишига олиб келади. Ёдингизда бўлсин соғлом эркаклар учун максимал бел айланаси ўлчами 102 сантиметр бўлиши керак. Агар сизнинг параметрларингиз чегарадан чиққанини сезсангиз, уларни меъёрга келтиришга киришинг.

Ҳаракатсизлик

Ортиқча вазн тўплаш ҳеч қандай яхшиликка олиб келмайди, чунки у туфайли ҳаракатланишингиз оғирлашади. Камҳаракат ҳаёт тарзи - юрак-қон томир касалликлари учун энг мукаммал шароит яратади. Барча органлар ва тўқималарда қон айланиш тизими бузилади, тизимлар яхши ишламагандан кейин эса организм вақтидан илгари қарийди. Шундай экан, кўпроқ ҳаракат қилинг!

Ёлғон белгилар


Юрак хуружлари ҳар хил бўлади, у доим ҳам кўкрак қафасидаги кучли оғриқ билан намоён бўлмайди. хуружлар кўпинча сезилмай ўтади, бу жуда хавфли, зеро бундай ҳолатларда инсон ўз ҳаёт тарзига ўзгариш киритиш ҳамда соғлиғига эътибор бериш зарурлиги ҳақида ўйламайди.

Хабардорликнинг муҳимлиги

Энг асосийси - организмингизда содир бўлаётган ўзгаришлардан бохабар бўлиш. Сиз ўзингиз билмаган ҳолда "юрак хуружига қараб кетаётган" бўлишингиз мумкин. 20 ёшдан бошлаб ҳар бир эркак қонидаги холестерин миқдорини билиши зарур. Шифокор шу маълумотга асосланиб, хавфни бартараф этиш чораларини кўради.

Эҳтиёткорлик чоралари

Шифокор қандай тавсиялар бермасин, соғлом парҳезга амал қилиш ҳеч кимга ҳалал бермайди. Мевалар, сабзавотлар, ёнғоқлар ва зайтун ёғи юрак учун жуда фойдалидир. Бунга яна жисмоний фаолликни қўшсангиз, нур устига аъло нур бўлади. Ҳафтада 5 марта, кунига 30 дақиқа жисмоний машқлар бажаришни ўз олдингизга мақсад қилиб қўйинг. Шунда сиз эркаклар соғлиғига энг катта хавф солувчи юрак-қон томир касалликларини келтириб чиқарувчи омилларни бартараф этган бўласиз.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради 25 апр, 22:22 78
  • Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради 25 апр, 14:30 110
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 224
  • Илмий тадқиқот: D витамини танқислиги бедаво касалликларга олиб келиши мумкин 24 апр, 14:14 95
  • Организмда тромб ҳосил бўлганининг 10 та белгиси 24 апр, 07:22 313
  • Қуруқ йўтални юмшатишда ёрдам берадиган учта халқона усул 22 апр, 15:13 139
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 1
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 8
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 11
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 18
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 72
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 46
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 40
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 123
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 128
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 134
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 67
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 143
  • Бўлимлар