«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 10:07
ЎЗO‘Z

Нега табассумни садақа дейилган?

27 июн, 14:43 5 538 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Нега табассумни садақа дейилган? Психологлар табассумнинг бошқаларга таъсирини ўрганиб чиқдилар ва “Табассум – ўзи билан кучли маълумотларни олиб юради ва у маълумотлар инсоннинг ички дунёсига ва ақлига таъсир қилади” деган хулосага келдилар. Улар тадқиқотлари давомида ҳар бир инсоннинг ўзига хос табассуми бўлиб, бошқаларникига ўхшамаслигини, ҳар бир инсоннинг табассуми турли таъсир кучига эга эканини аниқладилар. Турли инсонларнинг табассумларини тасвирга тушириб, олинган кадрларни секинлаштириб кўрганларида, ҳар бир табассумга мувофиқ шаклда юзнинг муайян ҳаракатланишини кўрдилар.

Бир инсоннинг ўзида бир неча турдаги табассум мавжуд бўлиб, бу табассумлар ўша инсоннинг руҳий ҳолати, айтадиган сўзи ва олдида турган кишига қараб ўзгарар экан.

Ушбу тадқиқотларнинг муҳим хулосаларидан бири шуки, киши табассум орқали бошқаларга ҳадя берар экан. Шунинг учун ҳам табассум қуйидаги сабабларга кўра моддий ҳадядан устун турар экан:

1. Сиз табассум орқали бошқаларнинг қалбига хурсандчилик кирита оласиз. Бу эса ҳадянинг бир туридир. Балки ҳадядан ҳам муҳимроқдир. Чунки, ўрганишлар шуни кўрсатяптики, инсоннинг хурсандчиликка, шодликка бўлган эҳтиёжи гоҳида таом ва ичимликка бўлган эҳтиёжидан ҳам устун туради. Зеро, шодлик кўплаб касалликларга малҳам бўлади. Бу касалликларнинг бошида эса, юрак касалликлари турибди.

2. Сиз табассум орқали маълумотни бошқаларга осон етказа оласиз. Табассум орқали етказиладиган маълумотлар мияга катта таъсир кўрсатади. Магнит резонанс томография (МРТ)нинг аниқлашича, табассум билан етказиладиган хабар мияга турли кўринишда таъсир кўрсатар экан. Табассумнинг миқдорига, самимий ёки сохталигига қараб, унинг мияга таъсири турлича бўлар экан.

3. Табассум – нохуш вазият туфайли ҳосил бўлган ўртадаги тангликни юмшатади. Бу ишни пул қила олмаслиги мумкин. Шунинг учун ҳам табассум молдан муҳимроқ саналади.

4. Табассум ва шифо: кўплаб шифокорлар табассумнинг шифо топишга таъсири борлигини мулоҳаза қилиб қолдилар. Шунинг учун ҳам баъзи тадқиқотчилар “Табибнинг табассуми – муолажанинг бир қисми ҳисобланади” деб баралла айтмоқдалар.

Демак, сиз дўстингизга ёки аёлингизга ёки бирор инсонга табассум ҳадя этсангиз, гўёки унга (ўзига сездирмасдан) текин муолажа рецептини юбораётган бўласиз. Бу ҳам катта ҳадянинг турларидан биридир.

Шу ва бошқа сабабларга кўра табассум ҳадя ва садақанинг турларидан бири ҳисобланади.

Дўстим! Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам нима учун “Биродарингнинг юзига табассум ила боқишинг садақадир” деганларини энди тушунгандирсиз?!
Нозимжон Иминжонов таржима қилди

Манба: Hordiq.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 49
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 200
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 312
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 163
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 281
  • Юлдузлар парҳези: тез оздирадиган учта зиравор 17 апр, 17:00 147
  • Сўнгги янгиликлар
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 2
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 6
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 105
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 7
  • Россия мудофаа вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди 24 апр, 07:50 118
  • Организмда тромб ҳосил бўлганининг 10 та белгиси 24 апр, 07:22 90
  • Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз” 24 апр, 07:02 54
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 13
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 49
  • ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда! 24 апр, 05:38 122
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 237
  • Шомуродовнинг келишини бу жамоа мухлислари интизорлик билан кутмоқда 24 апр, 00:13 496
  • Бўлимлар