«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 13:51
ЎЗO‘Z

USAID Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишига кўмаклашмоқчи

23 июн, 07:02 4 231 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
USAID Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишига кўмаклашмоқчи Фото: Ташқи савдо вазирлиги
Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлигида Америка Қўшма Штатларининг Халқаро тараққиёт Агентлиги (USAID) вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Манба берган маълумотда қайд қилинишича, учрашувда мамлакатимизнинг Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиши билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинган.

Музокаралар чоғида USAID Марказий Осиёда рақобатбардошлилик, савдо ва иш ўринлари яратиш лойиҳаси доирасида ушбу жараённинг бошланғич босқичида Ўзбекистон ҳукуматига ҳар томонлама ёрдам беришга тайёр эканини қайд этган.

Мулоқот чоғида USAID вакиллари мамлакат ЖСТ аъзо бўлишининг муҳим шарти сифатида янгиланган ташқи савдо меморандумини ишлаб чиқишни таклиф қилган.

Мазкур ҳужжат Ўзбекистондаги сиёсий, иқтисодий ва ҳуқуқий масалаларга тааллуқли мавжуд вазиятни тўлиғича ўзида акс эттириши сабаб муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади.

Шунингдек, USAID ушбу вазиятда Ўзбекистонга техник кўмак беришни ҳам режалаштирган. Гап ўзининг маслаҳатлари билан давлатларга ЖСТнинг аъзолари бўлиш имконини берган Йован Йекич раҳбарлигидаги экспертларни жараёнга жалб этиш ҳақида бормоқда, дейилади хабарда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 3
  • Малайзия Ўзбекистонда электротехника соҳасида қўшма лойиҳалар амалга оширмоқчи 20 апр, 21:14 57
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 113
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 213
  • Ўзбекистонда 1 грамм олтин нархи 1 млн сўмдан ошди 17 апр, 19:48 140
  • Долларнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 16 апр, 18:57 110
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ашурматовнинг ҳайдалиши муҳокамаларга сабаб бўлмоқда 23 апр, 12:51 0
  • Деновдан Тошкентга қараб «йўлга чиққан» сифатсиз гўшт тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:31 0
  • Тожикистон ва Қирғизистондан ўтказилган гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:08 0
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 3
  • Еврокомиссия TikTok'га нисбатан иккинчи текширувни бошлади 23 апр, 11:23 5
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун гуруҳ ғолиблиги учун ўйнайди 23 апр, 11:08 39
  • Кредитни қайтармаган тадбиркор 1,6 млрд. сўмлик биносидан айрилди 23 апр, 10:48 23
  • Тайванда ўнлаб кучли зилзилалар содир бўлди 23 апр, 10:30 35
  • АЭХА раҳбари: Эрон атом бомбасини яратишга яқин турибди 23 апр, 10:04 54
  • Туя сути кундалик эҳтиёжга айланиши кутиляпти 23 апр, 09:39 108
  • Эрон раҳбари Раисий музокара ўтказиш учун Покистонга келди 23 апр, 09:16 55
  • Ким Чен Инга аталган қўшиқ (видео) 23 апр, 08:56 109
  • Бўлимлар