«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 04:03
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда жазирамадан қандай сақланиш мумкин?

22 июн, 22:57 5 715 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда жазирамадан қандай сақланиш мумкин? Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотлари асосида жазирамадан қандай сақланиш бўйича энг кўп тарқалган саволларга жавоб тайёрланди.

Хона совуқ ҳам иссиқ ҳам бўлмаслиги учун ундаги ҳарорат қандай бўлиши керак?

Хона ҳарорати кундуз куни 32 даражадан, тунда эса 24 даражадан ошмаслиги керак. Хона ва кўча ҳарорати ўртасида кескин фарқга йўл қўймаслик тавсия этилади.

Қуёш урганлигини қандай билиш мумкин?

Бош айланиши ва бош оғриғи, дармонсизлик, қайт қилиш, нафас олиш ва томир уришининг тезлашуви, тана ҳароратининг баланд бўлиши ва мушаклардаги оғриқ қуёш уришининг белгилари ҳисобланади. Шу билан бир пайтда сиз умуман терламайсиз, терингиз қуруқ ва иссиқ бўлади. Ҳушини йўқотиш иссиқ уришининг энг яққол белгисидир.

Қуёш урганда қандай йўл тутиш лозим?

Бунда зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш ёки тез ёрдам чақириш мақсадга мувофиқдир. Бироқ агар бундай имконият бўлмаса, сояда ётиш, кийимлардаги сиқиб турадиган буюмларни (камар, бўйинбоғ) бўшатиш, юзни чайиб, сув ичиш керак бўлади.

Ёзда иштаҳа йўқолганда қандай овқатланиш зарур?

Иссиқ ҳавода ёғли ва оғир таомлар ҳақида унутган маъқул. Енгил совуқ овқатлар, масалан, окрошка, шунингдек, мева ва сабзавотларни истеъмол қилиш тавсия этилади.

Кун давомида қанча сув ичиш зарур?

Одатда кун давомида 1,5 литр сув ичиш керак бўлса, иссиқ ҳавода тер ажралишининг ошиши туфайли унинг миқдорини тахминан уч марта кўпайтириш керак бўлади.

Қанақа сув ичиш тавсия этилади?

Энг яхши вариант салқин ширин бўлмаган ичимликлар ва чойдир. Иссиқ чой ёзда тер ажралишини кучайтиради, шу тариқа қанчалик ғалати бўлмасин, буғланишнинг ортиши ҳисобига тана юзасини совутади. Жуда совуқ ичимликлар ангинага сабаб бўлиши мумкин.

Кўп суюқлик ичиш ҳаммага ҳам тавсия этиладими?

Юрак қон-томирлари хасталиклари, қон босимининг ошиши, семириш ва буйрак фаолиятида муаммолари бўлган кишиларга кўп суюқлик ичиш тавсия этилмайди.

Жазирама вақтида спорт билан шуғулланиш мумкинми?

Жисмоний фаолликдан воз кечмаслик зарур. Бироқ хавфсизлик қоидаларига риоя этиш керак бўлади. Спорт билан тонгда, шунингдек, ҳаво алмашинуви йўлга қўйилган хонада шуғулланиш лозим.

Манба: Sof.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Оқ нондан воз кечганда организмда қандай ўзгаришлар юз беради? 22 мар, 15:13 315
  • Фарзандлар учун ота ва оналарга муносабат ҳақида 20 мар, 00:12 210
  • Узоқ умр кўрувчи инсонларнинг 5 та одати 19 мар, 16:40 476
  • Хурмонинг қандай фойдали хусусиятлари мавжуд? 18 мар, 22:30 322
  • Олимлар хотирани кучайтирувчи оддий машғулотни аниқладилар 16 мар, 23:43 351
  • Нечанчи фарзанд бўлиб туғилиш инсон шахсиятига таъсир қиладими? 16 мар, 16:50 431
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир киши ушланди 29 мар, 00:30 111
  • Нима учун «Крокус»да керакли паллада хавфсизлик кучлари йўқ эди? 29 мар, 00:11 99
  • Зеленский: “Агар снарядлар етарли бўлмаса, Украина Россия ҳужумини қайтара олмайди” 28 мар, 23:45 68
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 59
  • Мижозларни 1,8 млрд долларга алдаган криптовалюта биржаси асосчиси 25 йилга қамалди 28 мар, 23:04 40
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 35
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 41
  • Нима учун олимлар аёлларга вақти-вақти билан йиғлаб туришни тавсия қилади? 28 мар, 22:22 40
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 184
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 299
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 25
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 52
  • Бўлимлар