«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 16 2024, 20:23
ЎЗO‘Z

Депутат Google, Facebook, Instagram каби IT-компанияларга солиқ жорий қилишни таклиф қилди

22 июн, 08:30 3 777 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Депутат Google, Facebook, Instagram каби IT-компанияларга солиқ жорий қилишни таклиф қилди Қирғизистон парламенти депутати Руслан Казакбаев Facebook, Google, Instagram каби йирик IT-компанияларга солиқ жорий қилиш таклифи билан чиқди. Бу ҳақда у парламент мажлисида баёнот берди.

“2017 йилнинг 1 январидан Россияда Googleга солиқ жорий қилинган. Бу қонун электрон формада хизмат кўрсатувчи хориж компанияларига қўшимча қиймат солиғи тўлашни кўзда тутади. Ҳаммамиз яхши биламизки, кўплаб фирмалар ўз товар ва хизматларини Facebook, Google, Twitter ва Instagramда сотиш учун миллионлаб доллар сарфлашади. Масалан, ҳар бир университет ҳар ойда интернетдаги реклама учун 500 доллар сарфлайди. Агар битта университет шунча пул сарфлар экан, тижорат компанияларнинг қанча сарфлашини ўзингиз ҳисоблаб кўраверинг”, - деди Казакбаев.

Руслан Казакбаевнинг таъкидлашича, компаниялар банк орқали тўғридан тўғри халқаро фирмаларга пул ўтказади ва шу сабабли Қирғизистон Россия тажрибасини қўллаши керак. Маълумотларга кўра, қонун кучга кирганидан сўнг ўтган уч ой мобайнида Россия бюджетига 2 миллиард рубль тушган.

Маълумот учун, Россияда интернет орқали дастурий таъминот ва бошқа контентни сотадиган хорижий компаниялар 18 фоиз миқдорида ҚҚС тўлайди. Марказий Осиё минтақаси республикалари орасидан биринчи бўлиб йирик интернет-компанияларини солиққа тортиш таклифи Тожикистон Алоқа хизмати раҳбари Бек Зуҳуров томонидан илгари сурилган эди. Аммо мамлакатда бу масала сўзлигича қолиб кетди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Crocus теракти бўйича айбланаётган икки тожикистонлик ҳибсга олиниши юзасидан шикоят қилди 16 апр, 18:30 144
  • Туркия: “Ғазони унутиб қўйманг” 16 апр, 16:25 104
  • Туркия тиббиёт туризмидан 2,3 миллиард доллар ишлади 16 апр, 15:59 33
  • Нетаняҳу Исроил Эрон ҳужумига қандай жавоб бермоқчилигини айтди 16 апр, 15:03 344
  • Исроил Эронга зарба беришдан бошқа чораси йўқлигини эълон қилди 16 апр, 14:20 269
  • Озарбайжон ТИВ Арманистонга чақириқ билан чиқди 16 апр, 13:46 169
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Тимур Кападзе: "Ҳар бир жамоа мусобақани ғалаба билан бошлашни истайди" 16 апр, 19:56 2
  • Шомуродовнинг охирги голи жамоадошини рекордчига айлантирди 16 апр, 19:40 26
  • "Андижон"нинг тоза голи инобатга олинмаган, "Насаф" тепган пенальти нотўғри, лекин ... 16 апр, 19:13 38
  • Долларнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 16 апр, 18:57 29
  • Crocus теракти бўйича айбланаётган икки тожикистонлик ҳибсга олиниши юзасидан шикоят қилди 16 апр, 18:30 144
  • Буни энг иродасизлар ҳам эплай олади: Аллен Каррнинг чекишни ташлашда ёрдам берувчи “Кашандаликдан қутулишнинг осон йўли” китоби ўзбек тилида чоп этилди 16 апр, 18:17 20
  • Ўзбекистонликлар Латвияга ишга таклиф қилинмоқда 16 апр, 17:42 104
  • Cobalt автомашинасида салкам 30 млн. сўмлик жарима аниқланди 16 апр, 17:02 46
  • Туркия: “Ғазони унутиб қўйманг” 16 апр, 16:25 104
  • Туркия тиббиёт туризмидан 2,3 миллиард доллар ишлади 16 апр, 15:59 33
  • Нетаняҳу Исроил Эрон ҳужумига қандай жавоб бермоқчилигини айтди 16 апр, 15:03 344
  • Ўзбекистонда транспорт воситалари экологик назоратдан ўтказилмоқда 16 апр, 14:43 77
  • Бўлимлар