«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 16 2024, 21:14
ЎЗO‘Z

Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистондаги энг муҳим вазирликка айлантирилади

21 июн, 21:32 6 808 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистондаги энг муҳим вазирликка айлантирилади Бугун, 21 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири раислигида халқ таълими тизими муаммоларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик. Йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёев ишонч билдирган халқ таълими янги вазири Шерзод Шерматов, унинг ўринбосари вазифасини бажарувчилар – Сарвар Бобохўжаев, Алишер Умаров, Отабек Назировларга зарур барча ваколатлар берилиши маълум қилинди.

Таълим тизими – фарзандларимизнинг камоли билан бевосита боғлиқ эканини ҳеч ким инкор эта олмайди. Ахир болаларимизнинг асосий вақти мактабда, устозларидан сабоқ олишга сарфланади.

Айни пайтда мактабларда 6 миллион бола таълим олмоқда. Шунча қоракўзлар юртимизнинг эртаси, истиқбол эгалари. Улар ҳар жиҳатдан билимли, етук бўлсагина биз орзуимиздаги келажакка эга бўламиз.

Шунинг учун таълим тизими инфраструктураси замон талабларига мувофиқ тубдан ўзгартирилади, таъбир жоиз бўлса, бутунлай янгиланади. Шу мақсадда Президент Шавкат Мирзиёев ишонч билдирган халқ таълими янги вазири Шерзод Шерматов, унинг ўринбосари вазифасини бажарувчилар — Сарвар Бобохўжаев, Алишер Умаров, Отабек Назировларга зарур барча ваколатлар берилади. Мазкур вазирлик — энг муҳим вазирликка айлантирилади. Тузилмага ҳар томонлама ёрдам кўрсатилади.

Бу Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида Президент Шавкат Мирзиёев томонидан халқ таълими тизимини тубдан ўзгартириш, уни замон талабларига мувофиқ такомиллаштириш борасида қўйилган вазифалар ижросига бағишлаб Бош вазир А.Арипов раҳбарлигида ўтган видеоселектор йиғилишида алоҳида таъкидланди.

Халқ таълими тизимига малакали мутахассислар жалб этилади. Шу мақсадга қаратилган Президент қарори қабул қилинади.

Тизимга ажратилаётган маблағларнинг тўғридан-тўғри, манзилли етиб бориши йўлга қўйилади. Тизимга тааллуқли маблағлар Халқ таълими вазирлиги томонидан тақсимланади. Соҳада мақсадсиз маблағ сарфлаш бартараф этилади.

Таълим тизимини, хусусан, Халқ таълими вазирлигини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш барча раҳбарларнинг муҳим вазифаларидан бирига айланади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 145
  • 15 апрел учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 14 апр, 18:03 149
  • Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 13 апрель куни ёмғир ёғиши кутилмоқда 12 апр, 13:24 298
  • Ўзбекистонда 11 апрель куни ҳаво ҳарорати 32 даражагача кўтарилади 10 апр, 13:11 50
  • Ўзбекистонда 10 апрель куни ҳарорат 30 даражагача кўтарилади 09 апр, 12:13 63
  • Президент бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисидаги фармонни имзолади 08 апр, 22:37 138
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шавкат Мирзиёев 12 ҳудудда оқсаётган жараён ҳақида гапирди 16 апр, 21:00 0
  • Италия футболини ёритувчи L'Unione Sarda нашри: “Бу иккисидан эҳтиёт бўлинг” 16 апр, 20:35 2
  • Малайзия бош мураббийи: "Ўзбекистонни ютиш учун энг зўр ўйинимизни намойиш этишимиз шарт" 16 апр, 20:20 1
  • U-23 Осиё кубоги. Тимур Кападзе: "Ҳар бир жамоа мусобақани ғалаба билан бошлашни истайди" 16 апр, 19:56 3
  • Шомуродовнинг охирги голи жамоадошини рекордчига айлантирди 16 апр, 19:40 26
  • "Андижон"нинг тоза голи инобатга олинмаган, "Насаф" тепган пенальти нотўғри, лекин ... 16 апр, 19:13 38
  • Долларнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 16 апр, 18:57 29
  • Crocus теракти бўйича айбланаётган икки тожикистонлик ҳибсга олиниши юзасидан шикоят қилди 16 апр, 18:30 145
  • Буни энг иродасизлар ҳам эплай олади: Аллен Каррнинг чекишни ташлашда ёрдам берувчи “Кашандаликдан қутулишнинг осон йўли” китоби ўзбек тилида чоп этилди 16 апр, 18:17 20
  • Ўзбекистонликлар Латвияга ишга таклиф қилинмоқда 16 апр, 17:42 104
  • Cobalt автомашинасида салкам 30 млн. сўмлик жарима аниқланди 16 апр, 17:02 46
  • Туркия: “Ғазони унутиб қўйманг” 16 апр, 16:25 104
  • Бўлимлар