«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 12:56
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев: "Ўқитувчини ҳурмат қилмаган раҳбарни мен ҳурмат қилмайман"

21 июн, 15:06 5 364 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев: "Ўқитувчини ҳурмат қилмаган раҳбарни мен ҳурмат қилмайман" 21 июнь куни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов раислигидаги халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди, деб маълум қилади «Дарё».

Бош вазир ўринбосарлари ҳамда бошқа вазирликлар раҳбарлари иштирок этган йиғилишда кеча, 20 июнь куни Халқ таълими вазири этиб тайинланган Шерзод Шерматов ва унинг ўринбосарлари вазифасини бажарувчилари ҳам қатнашди.

Абдулла Арипов Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш учун берган топшириқларини йиғилиш иштирокчиларига ўқиб берди.

Президентимиз «Ўқитувчини ҳурмат қилмаган раҳбарни мен ҳурмат қилмайман»,— дедилар. Айрим раҳбарлар ўқитувчини мажбурий меҳнатга жалб этишга ўрганиб қолган. Содда тилда айтганда, бунга улардаги «хумор» тутиши сабаб бўлмоқда. Шифокорлар тили билан айтганда «хумор»ни жарроҳлик аралашуви ёрдамида бартараф этишимиз керак.

Абдулла Арипов, Ўзбекистон Бош вазири


Қайд этилишича, бундан буён мактаблар туман, вилоят, шаҳар ҳокимликларига эмас, балки тўғридан-тўғри халқ таълими вазирлигига бўйсунади. Энди мактаб директорлари ҳокимликка йиғилишга чақирилмайди.

«Ўқитувчиларга яхши ойлик тўланмагани учун кўпчилик яхши кадрлар бошқа соҳаларда меҳнат қилишга мажбур бўлмоқда. Ўқитувчи касбининг обрўси тушиб кетганлиги боис ҳозир мактабларда деярли эркак ўқитувчилар қолмаган.

Таълим соҳасини молиялаштириш масаласи Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия, спорт ва туризм масалалари комплекси раҳбари Азиз Абдуҳакимовга топширилади. Маблағлардан мақсадсиз фойдаланишга барҳам берилиши керак», — дейди Абдулла Арипов.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 36
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 27
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 68
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 34
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 133
  • Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди 25 апр, 20:12 116
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 36
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 92
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 44
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 27
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 68
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 77
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 34
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 25
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 133
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 308
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 152
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 282
  • Бўлимлар