«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 17:39
ЎЗO‘Z

Президент дори воситалари сотуви бўйича муҳим фармонни имзолади

20 июн, 20:43 8 320 ---
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Президент дори воситалари сотуви бўйича муҳим фармонни имзолади Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 20 июнь куни «Дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш самарадорлигини ошириш ва аҳолини улар билан таъминлашни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» фармонга имзо чекди.

Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларини қатъий нархларда сотиш тўғрисидаги талаб бекор қилинди.

Давлат рўйхатидан ўтказиш учун юқори тартибга солувчи талаблар қўйилган мамлакатларда амалга оширилган, дори воситаларини, жумладан, дори моддалари (субстанциялар) ва дори препаратларини давлат рўйхатидан ўтказиш натижаларини тан олиш тартиби 2018 йил 1 августдан жорий этилади.

Ижтимоий дорихоналар томонидан ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларини сотиш уларнинг сотиб олиш қиймати ёки улгуржи нархига 10 фоиз чекланган савдо устамаси қўлланилган ҳолда амалга оширилади.

Юқори тартибга солувчи талаблар қўйилган мамлакатларда рўйхатдан ўтказилган дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш натижалари тан олинади.

Хавфсизлиги, сифати ва самарадорлиги бўйича шубҳа уйғотмайдиган дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун масъул бўлган хорижий давлатларнинг ваколатли органлари ва халқаро ташкилотларни табақалаштириш асосида давлат рўйхатидан ўтказиш натижалари Ўзбекистон Республикасида тан олинадиган дори воситаларини юқори тартибга солувчи талаблар қўйилган мамлакатларнинг тиббиёт амалиётида қўллашга рухсат этилган тақдирда амалга оширилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради 25 апр, 14:30 45
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 181
  • Илмий тадқиқот: D витамини танқислиги бедаво касалликларга олиб келиши мумкин 24 апр, 14:14 90
  • Организмда тромб ҳосил бўлганининг 10 та белгиси 24 апр, 07:22 298
  • Қуруқ йўтални юмшатишда ёрдам берадиган учта халқона усул 22 апр, 15:13 133
  • Қайси одатлар саратон ривожланишига олиб келиши мумкин? 21 апр, 12:27 209
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 0
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 4
  • Украина Вазирлар Маҳкамаси: Хориждаги 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган украиналик эркаклар энди паспорт ололмайди 25 апр, 15:22 11
  • Футзал. Осиё чемпионати 1/4 финал: Вьетнам қандай таслим этилди? (видео) 25 апр, 15:06 16
  • Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди? 25 апр, 14:39 139
  • Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради 25 апр, 14:30 45
  • Тожикистонда 17 ёшли йигитни яшин урди 25 апр, 14:11 135
  • Украиналик модель дунёдаги энг узун сочли аёл сифатида Гиннес рекордлари китобига киритилди 25 апр, 13:43 75
  • Усмон Тошев: "Шубҳасиз, Саудияни ютишни хоҳлаймиз" 25 апр, 13:17 153
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 39
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 76
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 163
  • Бўлимлар