«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 14:58
ЎЗO‘Z

Араб шайхи Ўзбекистонга миллардлаб доллар сармоя киритмоқчи

14 июн, 07:02 5 315 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Араб шайхи Ўзбекистонга миллардлаб доллар сармоя киритмоқчи Дунёдаги энг йирик компаниялардан бири — «Ajlan&Bros Group» юртимизда ўнлаб беш юлдузли меҳмонхоналар қуриб, ипакчилик ва пахта кластерларини амалга оширади, деб хабар бермоқда "Халқ сўзи" нашри.

«Бизнинг «Ajlan&Bros Group» компаниямиз мавсумий ва кундалик либослар ишлаб чиқаришда ҳамда эркакларга мўлжалланган классик кийимлар тайёрлашда дунёдаги энг йирик корпорациялардан бири ҳисобланади. Айни вақтда ўндан ортиқ мамлакатда ўз ваколатхонамиз бўлиб, уларда тўққиз мингдан зиёд иш ўрни яратилган.

Европа ва Осиёнинг кўплаб давлатларида қатор лойиҳаларни амалга оширмоқдамиз. Шунингдек, дунёнинг 25 мамлакатининг биржа бозорида ўз сармоямизга эгамиз. Шу боис ҳам дунёнинг кўпгина давлатларида бўлганман. Ўзбекистонга эса биринчи марта келишим.

Келганимга уч кун бўлган бўлса, Самарқанд, Бухоро, Андижон вилоятларида бўлиб, ҳокимлар билан учрашдим. Ўзбекистондаги иқтисодий-ижтимоий шароитларни ўрганиб, ҳамкорлик қилишга аҳд қилдим.

Ана шу ҳамкорлик доирасида камида учта лойиҳани амалга оширишни истайман. Бунинг учун дастлаб, 2 миллиард доллар сармоя киритмоқчиман. Биз пахта толасидан тайёр маҳсулот ишлаб чиқарганимиз учун, энг аввало, 70 гектар майдонда пахта етиштириб, тизимда кластер қилмоқчимиз.

Хусусан, яқин ойларда 100 миллион доллар миқдоридаги инвестиция киритиб, Бухоро, Андижон, Самарқанд вилоятларида пахта етиштириб, толадан мато, ундан эса тайёр либослар ишлаб чиқарамиз. Бу лойиҳани бажарсак, юртингизда етти мингта иш ўрни яратилади.

Ўрганишларим самарасида Ўзбекистоннинг улкан сайёҳлик имконияти мавжудлигини пайқадим. Бухоро, Андижон ва Тошкентда беш юлдузли меҳмонхона қуришни дилимга тугдим. Ҳамкорлар ҳам топилди. Келгусида бу меҳмонхоналар дунёдаги саноқли, машҳур меҳмонхоналар каби ўз брендига эга бўлишига ишонаман.

Юртингизда корхоналар учун кўплаб имтиёзлар яратилгани ҳам менга жуда ёқди. Мисол учун, «Ўзбекипаксаноат» уюшмасига борганимизда соҳа корхоналари 2023 йил 1 январгача ягона солиқ, ягона ижтимоий тўлов ва божхона тўловларидан озод қилинганини тушунтиришди. Бу бизга маъқул.

Ўзбекистонда йилига уч марта пилла етиштирилаётгани, ипак гиламалар тўқилаётгани, тут баргидан чой, пилла ғумбагидан косметик мой олиниши буларнинг ҳаммаси шу қадар ажойибки, тасанно айтасан. Аввал ипакчилик соҳасида ишлаб кўрмаган бўлсак-да, бундай янгиликлардан ҳайратга тушдик. Ипакчилик истиқболли соҳа экан. Ана шундай янгиликларни дунёга тарқатиш, янги маҳсулотлар ишлаб чиқаришда, албатта, ўз ҳиссамизни қўшмоқчимиз.

Ҳозирда уюшма вакилларига ҳамкорлик лойиҳасини таклиф қилдик. Улар рози. Насиб бўлса, йил охирига битта лойиҳани бўлсада, амалга ошириб, Ўзбекистонда янги корхона тақдимотини ўтказамиз», — дея гапириб ўтган компания раҳбари шайх Ажлан Бин Абдулазиз.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 202
  • Ўзбекистонда 1 грамм олтин нархи 1 млн сўмдан ошди 17 апр, 19:48 122
  • Долларнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 16 апр, 18:57 109
  • Ўзбекистонда хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқлари ҳимояси кучайтирилади 16 апр, 08:14 73
  • Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 15 апр, 19:30 211
  • Кувайт Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга сармоя киритмоқчи 13 апр, 17:27 66
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шомуродовнинг устозига махсус мукофот топширилди 19 апр, 13:57 0
  • Аббосбек Файзуллаев ушбу рейтингда пешқадам! 19 апр, 13:30 70
  • 2024-2025 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди 19 апр, 13:11 21
  • Ҳоким ёрдамчилари Хитойнинг камбағалликни қисқартириш бўйича тажрибасини ўрганишни бошлади 19 апр, 12:49 23
  • АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин 19 апр, 12:23 141
  • Ўзбекистонда биринчи люкс сайёҳлик поездлари қатнови йўлга қўйилди 19 апр, 12:00 143
  • Россияда амалдорларнинг хорижга чиқишига чекловлар кучайтирилмоқда 19 апр, 11:36 51
  • Озарбайжон Эронга қарши ҳужумда фойдаланиш учун Исроилга аэродромларини топширди 19 апр, 11:09 288
  • Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди 19 апр, 10:44 77
  • “Байер” клуби мағлубиятсиз серия бўйича рекорд ўрнатди 19 апр, 10:24 109
  • Туркия шимолида 5,6 магнитудали зилзила юз берди (видео) 19 апр, 10:00 71
  • Исроил дронлар орқали Эронга зарба берди 19 апр, 09:35 373
  • Бўлимлар