«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 10:30
ЎЗO‘Z

Одилхон қори Юнусхон ўғли: “Ҳайит куни уйида таъзия очган ўзига чоҳ қазиган бўлади” (видео)

13 июн, 12:32 11 656 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Одилхон қори Юнусхон ўғли: “Ҳайит куни уйида таъзия очган ўзига чоҳ қазиган бўлади” (видео) Ҳайит – мусулмонларнинг энг улуғ, орзиқиб кутилган байрамларидан бири. Рамазон ойи тугагач, Ҳайит намозига чиқилади, барча дўст-биродарлар бир-бирларини бу байрам билан табриклашади. Қариндош-уруғлар, бева-бечоралар ҳолидан хабар олиниб, уларнинг кўнгли овланади, болажонларга ширинликлар улашилиб, қувончларига сабаб бўлинади. Бу кунда барчанинг юзида табассум, кайфиятида кўтаринкилик ва дилида Аллоҳ зикри, шукроналик туйғуси мужассамлашади.

Аммо мана шундай кунда, хонадонидан ўтиб кетган марҳум учун уч кун таъзия очиб, “Марҳум ҳайитлиги” каби бидъат маросимларни ўтказувчилар ҳам топилади. Айнан мана шу мавзуга тўхталар экан, Тошкентдаги “Шайх Зайнобиддин ота” жоме масжиди имом хатиби Одилхон қори Юнусхон ўғли шундай фикр билдирди.

“Бу гапни 21 йилдан буён илтимос қиламан. Мени вазифам етказиб қўйиш: амал қилганга ҳам, амал қилмаганга ҳам Аллоҳ шоҳид. Шундан кейин ҳам ҳайит куни уйида таъзия очса, ҳукумат уч кун ҳайит байрами дегандан кейин ҳам ҳаётида боғламаган белбоғларни белига боғлаб, ҳаётида киймаган дўппиларни сандиқдан олиб, чакмонларни кийиб олиб уйида таъзия очган одам, билиб қўйсин, ўзига чоҳ қазиган бўлади.

Ҳайит куни байрам. Мабодо ўша куни таъзия тўғри келиб қолса, унда майли. Ўшанда ҳам уч кун аза қилинади. Лекин марҳум анча олдин қазо қилган бўлса ва яқинлари “ҳайитликлари” деб аза очиб, шунга бел боғлаб, шунга елкадош бўлиб, ўша азага кириб, ўша ерда Қуръон ўқиган одам динига душманлик қилган одам бўлади. Ҳайитми, ҳайитни байрам қилишсин. Ўша аза эгалари ҳам байрам қилишсин.

Бу ишларни йиғиштирайлик энди... 70 йиллик мустабид даври ўтди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси, ҳукумат, оммавий ахборот воситалари, ҳатто президент айтаяпти – энди тўхтатиш керак-да! Бундан ортиқ яна қандай қилиб айтиш керак?”

Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 302
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 423
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди 18 апр, 17:40 99
  • Тошкентда дарахтга қасд қилган «маскалилар» қўлга олинди 18 апр, 17:23 246
  • Жиноий иш қўзғатилгач келишувга эришилди 18 апр, 16:48 183
  • Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади 18 апр, 13:24 217
  • Сўнгги янгиликлар
  • Туркия шимолида 5,6 магнитудали зилзила юз берди (видео) 19 апр, 10:00 0
  • Исроил дронлар орқали Эронга зарба берди 19 апр, 09:35 93
  • NASA: Хитой Ойни ўзиники қилиб олмоқчи 19 апр, 09:09 72
  • Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Клубим мени қўйиб юбормоқчи эмасди, бироқ..." 19 апр, 08:50 75
  • Йенс Столтенберг: “Украина ҳарбийлар етишмовчилиги муаммосини ўзи ҳал қилиши керак” 19 апр, 08:26 69
  • U-23 Осиё Кубоги. Қатар Иорданияга қарши баҳсда сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди 19 апр, 08:08 67
  • Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финалда! 19 апр, 07:48 99
  • Ширинликлар юз терисига қандай таъсир кўрсатади? 19 апр, 07:30 44
  • Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди 19 апр, 07:00 148
  • Зеленскийга эҳтимолий суиқасднинг тафсилотлари ошкор бўлди 19 апр, 06:30 276
  • Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак" 19 апр, 06:00 94
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 223
  • Бўлимлар