«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 20:38
ЎЗO‘Z

Таъзия: Анвар қори Турсунов вафот этди

13 июн, 11:19 7 252 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Таъзия: Анвар қори Турсунов вафот этди Тошкент шаҳри бош имом хатиби Анвар қори Турсунов бугун, 13 июнь куни тонгда вафот этди. Бу ҳақдаги маълумотни Кун.уз’га Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати тасдиқлади.

Анвар қори апрель ойи бошларида микроинсультни бошдан кечириб, шифохонада қолаётган эди. Кейинчалик унинг комадан чиққани айтилди, бироқ аҳволи барибир оғирлиги маълум қилинганди.

Анвар қори Турсунов Қўчқорович 1958 йил 21 ноябрда Тошкент шаҳри Ҳамза туманида хизматчи оиласида туғилган. 1966-1976 йилларда Ҳамза туманидаги 198-умумий ўрта таълим мактабида таҳсил олган. 1981 йил Тошкент Давлат университетининг филология факультетини, 2001 йил Тошкент ислом институтини тамомлаган.

1981-1984 йй. – «Ёшлик» журналида муҳаррир, 1984-1987 йй. – Ўзбекистон Фанлар Академияси илмий ходими, 1987-1989 йй. – Тошкент шаҳар, Абдулла Қаҳҳор уй музейи илмий ходими, 1989-1994 йй. – Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси қошидаги таржима ва адабий алоқалар маркази Шарқ адабиёти бўйича катта муҳаррири, 1994-1999 йй. – Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, «Янгиобод» жоме масжиди имом-хатиби, 1999-2015 йй. – Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ҳамда Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани «Хўжа Ахрор Валий» жоме масжиди имом-хатиби, 2015 йилдан Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ҳамда Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани «Минор» жоме масжиди имом-хатиби вазифасида фаолият юритиб келган.

Анвар қори Турсунов 1989-1992 йилларда Қуръони каримнинг биринчи таржимасига (Шайх Алоуддин Мансур таржимаси) муҳаррирлик қилган. Анвар қори Турсуновнинг Али ибн Аҳмад Найсобурийнинг «Асбобун нузул» («Оятларнинг нозил бўлиш сабаблари») таржимаси, «Фазилатлар китоби», «Инсон мукаррам зот» номли китоблари нашр этилган.

Zamin.uz таҳририяти у кишининг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Андижонда электр корхонаси муҳандислари қўлга олинди 29 мар, 20:11 0
  • Президент қатор раҳбарларга жазо кўрилганини қайд этди 29 мар, 19:29 35
  • Тошкентда одамлар гавжум жойлар кучайтирилган тартибда қўриқланмоқда 29 мар, 19:09 22
  • Апрел ойида қандай об-ҳаво кутиляпти? 29 мар, 18:13 113
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 121
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 148
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШнинг Украинага берган умумий ёрдами 113 миллиард доллардан ошди 29 мар, 19:49 2
  • Президент қатор раҳбарларга жазо кўрилганини қайд этди 29 мар, 19:29 35
  • Тошкентда одамлар гавжум жойлар кучайтирилган тартибда қўриқланмоқда 29 мар, 19:09 22
  • Great Silk Way-2024 халқаро турнири. Боксчиларимиз яна тенгсиз! 29 мар, 18:53 25
  • Канада мактаблари ижтимоий медиа гигантларини судга берди 29 мар, 18:28 11
  • Апрел ойида қандай об-ҳаво кутиляпти? 29 мар, 18:13 112
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 121
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 205
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 45
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 195
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 307
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 82
  • Бўлимлар