«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 05:22
ЎЗO‘Z

Олий ва ўрта махсус ислом билим юртларига 2018-2019 ўқув йили учун қабул эълон қилинди

11 июн, 20:00 5 947 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Олий ва ўрта махсус ислом билим юртларига 2018-2019 ўқув йили учун қабул эълон қилинди Ўзбекистон мусулмонлари идораси ўз тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом билим юртларига 2018-2019 ўқув йили учун қабул эълон қилди.

Ўрта махсус ислом билим юртларига 2018 йилнинг 15 июнидан 5 июлигача абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилинади, деб хабар бермоқда ЎМИ матбуот хизмати.

Мазкур билим юртларига “Ўрта махсус ислом таълим муассасаларига абитуриентларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига мувофиқ умумий ўрта таълимни (11-синф базасида) тамомлаганлик тўғрисидаги шаҳодатнома (аттестат) ёки академик лицей, касб-ҳунар коллежи дипломига эга бўлган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари танлов асосида қабул қилинади.

Қабул квоталари қуйидагича:

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасаси, Тошкент ш.;
• 30 нафар (ўғил болалар учун).

Хожа Бухорий ўрта махсус ислом таълим муассасаси, Китоб шаҳри;
• 30 нафар (ўғил болалар учун).

Саййид Муҳйиддин махдум ўрта махсус ислом таълим муассасаси, Андижон ш.;
• 30 нафар (ўғил болалар учун).

“Ҳидоя” ўрта махсус ислом таълим муассасаси, Наманган шаҳри;
• 30 нафар (ўғил болалар учун).

“Мир Араб” ўрта махсус ислом таълим муассасаси, Бухоро ш.;
• 30 нафар (ўғил болалар учун).

Фахриддин ар-Розий ўрта махсус ислом таълим муассасаси, Урганч ш.;
• 30 нафар (ўғил болалар учун).

Муҳаммад ал-Беруний ўрта махсус ислом таълим муассасаси,
Нукус ш.;
• 30 нафар (ўғил болалар учун).

Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси, Тошкент ш.;
• 20 нафар (аёл-қизлар учун).

“Жўйбори Калон” аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси, Бухоро ш.;
• 20 нафар (аёл-қизлар учун).

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасасига 2018 йилнинг 15 июнидан 10 июлигача абитуриентлардан ҳужжат қабул қилинади.

Мазкур таълим муассасаларига “Олий таълим муассасаларига абитуриентларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига мувофиқ Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом билим юртини битирганлиги ҳақида дипломга эга бўлган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари танлов асосида қабул қилинади.

Қабул квоталари қуйидагича:

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти, Тошкент ш.;
• 42 нафар (ўғил болалар учун);
• 8 нафар (аёл-қизлар учун).

Мир Араб олий мадрасаси, Бухоро вилояти, Когон тумани;
• 25 нафар (ўғил болалар учун).

Шунингдек, Тошкент ислом институтининг махсус сиртқи бўлимига 2018 йилнинг 15 июнидан 30 июнигача абитуриентлардан ҳужжат қабул қилинади.

Махсус сиртқи бўлимга ўрта махсус ислом билим юртларини тамомлаганлиги тўғрисидаги ҳужжатга (диплом) эга бўлган, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида 5 йил иш стажига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 207
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 140
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 171
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 224
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 267
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 64
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 28
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 15
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 27
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 34
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 102
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 45
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 65
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 73
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 125
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 206
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 155
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 78
  • Бўлимлар