«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 18:55
ЎЗO‘Z

Туркияга фоҳишалик қилиш учун сотиб юборилаётган наманганлик аёллар тўхтатиб қолинди

10 июн, 14:24 6 242 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Туркияга фоҳишалик қилиш учун сотиб юборилаётган наманганлик аёллар тўхтатиб қолинди Жорий йилнинг 2 июнь куни Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси ходимлари билан ўтказилган тезкор тадбир натижасида, ноқонуний равишда Қозоғистон Республикасининг Олмота шаҳри орқали Туркияга юборилмоқчи бўлган аёллар гуруҳи тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу юборилаётган 5 нафар аёлларни Туркиянинг Истанбул шаҳрида Мунира (исми шартли равишда ўзгартирилган) исмли аёл кутиб олиши керак бўлган. Чунки, Мунира Наманган вилоятида яшовчи синглиси ва унинг танишига худди ўзи каби ишлашга рози бўлган қизларни топиб, юбориш таклифини билдирган. Улар қизларни топиб, чет давлатига кетишга кўндирадилар.

Туркияда уй ишлари ва бошқа юмушлар билан шуғулланишга рози бўлган қизлар, аслида у ерда фоҳишалик қилишлигини эшитгач, кетиш фикридан қайтадилар. Бироқ, уларга бу таклифни берган аёл “Сизларнинг ҳар бирингиз учун алоҳида чипта расмийлаштирилган, агар фикрингиздан қайтсангиз сарфланган харажатларни қоплашингизга тўғри келади” дея, ортга йўл йўқлигини важ қилиб, уларнинг фикрларини ўзгартиради.

Тезкор ходимлар томонидан ўтказилган тадбирда 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган оилали ва турмуш қурмаган 5 нафар аёл Тошкент халқаро аэропортида тўхтатиб қолиниб, уларни жўнатмоқчи бўлган икки аёл қўлга олинди.

Ҳозирги кунда ҳолат юзасидан Наманган вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан тергов олди ҳаракатлари олиб борилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 0
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 0
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 36
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 176
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 246
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 52
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони билан рақиб бўлишдан қўрққани йўқ! 24 апр, 17:44 1
  • Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман" 24 апр, 17:22 16
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 44
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 72
  • Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди 24 апр, 16:27 57
  • Украина дронлари Россиядаги нефть базаларига ҳужум қилди 24 апр, 16:20 74
  • Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда 24 апр, 15:56 113
  • Махачев UFC 302 жанги олдидан Дастин Порьенинг заиф томонларини айтди 24 апр, 15:36 30
  • Футзал. Тожикистон ярим финалчига айланиб, жаҳон чемпионатига йўлланма олди 24 апр, 15:17 67
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 36
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 176
  • Илмий тадқиқот: D витамини танқислиги бедаво касалликларга олиб келиши мумкин 24 апр, 14:14 46
  • Бўлимлар