«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 15:34
ЎЗO‘Z

Водийдаги тўй кортежи билан аслида нима бўлганди? Ёшлар Иттифоқи раисининг жавоби (видео)

10 июн, 16:57 6 333 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Водийдаги тўй кортежи билан аслида нима бўлганди? Ёшлар Иттифоқи раисининг жавоби (видео) Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи раиси Қаҳрамон Қуронбоев 7 июндан бери жамоатчилик эътиборида. Уни оқлаётганлар ҳам бор, лекин танқид қилаётганлар кўпроқ. 9 июнь куни у мазкур ҳолат юзасидан интервью берди. «Дарё» воқеалар кетма-кетлигини эътиборингизга ҳавола қилади.

Қаҳрамон Қуронбоев ўзи нима деганди?

Ёшлар Иттифоқи раиси Қаҳрамон Қуронбоев 5 июнь куни оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашган (учрашувда «Дарё» мухбири ҳам қатнашган). Мулоқот давомида сенатор Қуронбоев бугунги кунда тўйларнинг дабдабали ўтказилаётгани энг долзарб муаммолардан бири эканлигини таъкидлаган. Қуронбоевнинг бу ҳақдаги сўзларини қуйида тинглашингиз мумкин:

Кейин нима бўлди?
5 июнь куни бўлган учрашувнинг дабдабали тўйларга бағишланган қисмига доир хабар 7 июнь куни «Дарё»да эълон қилинди. Шундан сўнг ижтимоий тармоқларда сенатор Қуронбоевнинг сўзларига қарши асосан танқидий фикрлар тўлқини кузатилди; ҳазил суратлар, карикатуралар, мемлар пайдо бўлди. Иттифоққа яқин, уюшган ёшлар бундай танқидий фикрларга норозилик билдиргани, Қаҳрамон Қуронбоевнинг сўзларини оқлаб чиққанини ҳисобга олмаса, Иттифоқнинг ўзи бунга расман бирор муносабат билдирмади.

9 июнь куни «Kun.uz» нашрида журналист Азиз Қаршиев имзоси билан «Ёшлар иттифоқининг йўлтўсар раисидан ўзбекистонлик ёшлар истеъфо сўрайди» номли мақола эълон қилинди. Кўп ўтмай, Ёшлар Иттифоқи ва Қаҳрамон Қуронбоевнинг Facebook’даги саҳифаларида 9 июнь куни соат 19:00 дан бошлаб Иттифоқ раиси «Kun.uz» журналистига эксклюзив интервью бериши, бу ижтимоий тармоқда жонли эфирда кўрсатилиши эълон қилинди.

Хўш, Қуронбоев водийда айнан нима бўлгани ҳақида гапирдими?
Ҳа, гапирди. Мана, ўзингиз ўқинг (ёки томоша қилинг):

Аслида воқеа худди шу келин-куёвларимизнинг машинасини келаётган жойида, уларнинг ҳурматини жойига қўйиб туриб, уларга тушунтириб йўлда давом этдик. Лекин уларнинг мана шу ҳалиги ёнидаги дўстлари ортиқча халақит қилаётганди. Тўғрисини айтишимиз керак буни, ота-оналар ҳам билмайди кўпчилиги, кимлар йўлда эргашиб олганини. Мана шуларга биз ўша жойда қонун доирасида уларга тушунтириб, ҳалиги қонунни бузган нималарни ички ишлар ходимларидан илтимос қилдикки, уларга ўша мана шу тегишли равишда булар билан муҳокама қилиш масаласи кўтарилди. Бу ерда яна такрор айтяпманки, бу оилалар ҳеч қанақанги эътирозам билдиргани йўқ, хурсанд бўлиб, ўзининг тўйи чиройли ўтди, тўй ҳам бузилгани йўқ. Биз уларга худди шу тўйлардан бири сифатида ўзимизнинг тавсиямизни бердик.

Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи раиси Қаҳрамон Қуронбоевнинг «Kun.uz»га берган интервьюсидан





Мавзуга оид янгиликлар
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 1
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 0
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 78
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 22
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 12
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 129
  • Сўнгги янгиликлар
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 0
  • Илмий тадқиқот: D витамини танқислиги бедаво касалликларга олиб келиши мумкин 24 апр, 14:14 0
  • Иброҳим Раисий: “Эронга қайта ҳужум бўлса, яҳудий давлатидан ҳеч нарса қолмайди” 24 апр, 13:57 0
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 35
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 78
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 22
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 85
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 12
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 71
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 129
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 71
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 88
  • Бўлимлар