«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 14:22
ЎЗO‘Z

Хитойликлар ҳайдовчисиз бошқариладиган электрогирокарни яратди

07 июн, 23:26 3 750 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хитойликлар ҳайдовчисиз бошқариладиган электрогирокарни яратди Фото: «Hi-tech.mail.ru»
Хитойнинг «Beijing Lingyun Intelligent Technology» компанияси автоном бошқариладиган икки ўриндиқли «Lingyun 1703» электромобилини яратди, деб хабар беради «Хабар» нашри.

«Lingyun 1703» ўз ташқи кўриниши билан мотоциклни эслатади: унга атига иккита ғилдирак ўрнатилган, ичида битта ўриндиқ бўлса-да, иккита эшикка эга.

Гирокарнинг узунлиги уч метрга, эни эса атига 1 метрга тенг. Унинг ўзига хос жиҳати — салондаги ўриндиқ остига гирсокоп ўрнатилган бўлиб, бу электромобилга горизонтал ҳолатини сақлаб қолишда ёрдам беради.

Машина ҳаракатсиз турганида ҳам мувозанатни сақлаб қолиши учун муҳандислар эшик остига қўшимга йиғма ғилдирак жойлаштирган. Гирокар автоном ҳаракатланишга мўлжаллангани сабаб унинг ичида анъанавий бошқарув тизимлари мавжуд эмас: йўловчининг қаршисидан биргина кўнгилочар тизимлардан иборат монитор ўрин олади. Мазкур машинанинг максимал тезлиги 100 километр/соатга тенг. Бир марта қувватланиш орқали деярли 100 километр масофани босиб ўтишга қодир.

Лойиҳага кўра, «Lingyun 1703» йилига 5-10 минг нусхада ишлаб чиқарилади ва унинг нархи 15 минг доллар атрофида бўлади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг 18 апр, 19:00 81
  • Ҳиндистонни ривожлантириш стратегияси сунъий интеллект ёрдамида яратилди 18 апр, 13:45 63
  • TikTok фотосуратлар учун мўлжалланган янги иловани чиқаради 13 апр, 22:30 41
  • Дунёдаги энг юпқа қўл соати чиқарилди (видео) 11 апр, 21:21 94
  • Италияда оёқ ўлчамига мослашувчан кўп йиллик кроссовка ихтиро қилинди 11 апр, 17:44 78
  • АҚШ фуқароларга “Касперский лабораторияси” дастурий таъминотидан фойдаланишни тақиқламоқчи 10 апр, 14:06 51
  • Сўнгги янгиликлар
  • НАТО Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида ёрдам ваъда қилди 20 апр, 13:58 3
  • АҚШ Исроилнинг жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан санкциялар жорий этди 20 апр, 12:56 10
  • Душанбеда Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очилди (фото) 20 апр, 12:28 39
  • Сутни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш юрак хуружига сабаб бўлиши мумкин 20 апр, 12:05 17
  • «Россия урушга бугуноқ нуқта қўйиши мумкин»: «Катта еттилик» талаб билан чиқди 20 апр, 11:45 311
  • Исроилнинг Эронга ҳужуми оқибатлари ҳақида маълумот берилди 20 апр, 11:21 148
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 33
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 15
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 85
  • Самарқандда Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси очилди 20 апр, 09:36 19
  • Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди 20 апр, 09:13 40
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 342
  • Бўлимлар