«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 13:48
ЎЗO‘Z

Трамп адвокати: "Ким Чен Ин Трампдан учрашув ўтказишга кўнишни ёлвориб сўраган"

07 июн, 09:50 3 765 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Трамп адвокати: "Ким Чен Ин Трампдан учрашув ўтказишга кўнишни ёлвориб сўраган" АҚШ президенти Дональд Трампнинг адвокати Рудольф Жулианининг таъкидлашича, Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Дональд Трампдан ўзаро учрашувга кўнишни ёлвориб сўраган. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашрида чоп этилган мақолада сўзланган.

Нашр Жулианининг Исроилдаги нутқидан парча келтирган. Жулианининг нутқида айтишича, Трамп Пхеньяннинг таҳдидлари сабабли Ким Чен Ин билан учрашув бўлмаслиги мумкинлигини эълон қилган. “Улар биз билан ядровий уруш бошлашлари, бизни унда мағлуб этишларини айтишган. Биз эса бундай шароитда учрашув бўлмаслигини айтганмиз”, деб айтган Трамп адвокати.

Жулианининг таъкидлашича, шундан кейин Шимолий Корея етакчиси АҚШ томонидан Трамп билан учрашувни бекор қилмасликни “тиз чўкиб ёлвориб сўраган”. У қўшимча қилганидек, “Ким Чен Инни айнан шундай ҳолатга қўйиш керак”.

Бундан ташқари, Жулиани “Худди шундай йўл Фаластин маъмурияти билан ҳам тутилиши керак. Улар тинчликка интилишлари лозим. Сизлар уларга ҳам босим ўтказишингиз лозим”, деб айтган.

Трамп ва Ким Чен Иннинг учрашувини дастлаб Сингапурда 12 июнда ташкил этиш режалаштирилган. Бироқ май охирида Трамп Ким Чен Инга мактуб жўнатиб, учрашув Пхеньяннинг “душманона баёнотлари” сабабли бўлиб ўтмаслиги мумкинлигини маълум қилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 0
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 0
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 1
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 96
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 44
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 77
  • Сўнгги янгиликлар
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 0
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 0
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 36
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 94
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 44
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 27
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 68
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 77
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 34
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 25
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 133
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 308
  • Бўлимлар